МЮ "Челси" бошқарувига келган Поттердан воз кечгани маълум бўлди

Sherzod Nurmatov
10 сен 2022, 12:25
"Манчестер Юнайтед" "Челси" бош мураббийи Грэм Поттерга қизиқиш билдирган, деб хабар берди "Daily Mail".

Манба берган хабарга кўра, манкунианлар мутахассис номзодини март ойида, клуб Ральф Рангникка ўринбосар қидираётган пайтда кўриб чиққан. Бироқ якунда "Манчестер Юнайтед" Чемпионлар Лигасида тажрибаси йўқлиги сабабли Поттер вариантидан воз кечишга қарор қилган. Натижада клубни Эрик тен Ҳаг ўз қўлига олди.

Эслатиб ўтамиз, 47 ёшли Поттер "Челси" билан 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail