UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21"Интер" январда Жиру билан шартнома имзоламоқчи  0 14:09Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 14:05Coca Cola Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" 2:0 (матнли трансляция)  20 14:02Одил Аҳмедов футбол академияси "Олимпиада-32" лойиҳасини йўлга қўяди, 18 нафар болага бепул ётоқ!  3 13:52Про лига. "Турон" - "Шўртан" (онлайн ҳисоб)  4 13:51Де Брюйне "Ман Сити" билан шартномасини узайтиришга рози бўлди  0 13:25Ибра "Наполи"ни енгди, "Интер"нинг жахли чиқди ва бошқа учрашувлар: А Серия 8-тур якунлари  0 13:13Карикатура: "Реал"да гол уриш бўйича муаммолар бор, аммо 7 ҳали ҳам жамоада  12 13:02Olamsport: 2019 йилнинг энг яхши аёл спортчиси турмушга чиқди, Конорнинг жанги расман тасдиқланди  0 12:36"Қизилқум" - "Металлург" учрашуви 17:00да бошланади  3 12:23"Барса" "Боруссия"га Дембеленинг трансфери учун бонус сифатида 5 млн евро ўтказди. Каталонияликлар ушбу трансферга 130 млн евродан ортиқроқ пул ишлатишди  4 11:54"Бунёдкор" раҳбариятининг мурожаати Бош Прокуратура томонидан кўриб чиқилмоқда  19 11:47Гризманн: "Тоғам Месси ҳақида ёмон гапирди? Мен у билан тўйимдан сўнг учрашмаганман"  22 11:23Карикатура: Карраско тер Штегеннинг оёқлари орасидан тўпни ўтказди, энди посбон Куртуага мурожаат қиладими?  10 11:00ЕЧЛ. Бугунги ўйинлар учун тахминий таркиблар билан танишинг  7

"Мухлисдан савол". Диёр Имомхўжаев - Камчилиги, "Футбол шарҳи", футзал, Суперлига қисқариши, "Сурхон" ва тотализатор ҳақида (2-қисм) Янгиликлар

"Мухлисдан савол". Диёр Имомхўжаев - Камчилиги, "Футбол шарҳи", футзал, Суперлига қисқариши, "Сурхон" ва тотализатор ҳақида (2-қисм)

Диёр Имомхўжаев яқиндагина ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланганидан хабардорсиз.

Бир неча кун олдин сайтимизда "Мухлисдан савол" рукни орқали Диёр Имомхўжаевга савол йўлланг деб эълон бергандик. Ўқувчиларимиздан 100дан ортиқ саволлар келиб тушди. ПФЛ бош директорига ўзимиз танлаб олган энг сара 22та савол билан юзландик. Бироз олдин мана шу саволларнинг дастлабки 10тасига берилган жавобларни тақдим этгандик. Қуйида эса қолган 12та саволнинг жавобини ўқишингиз мумкин.


"Мухлисдан савол". Диёр Имомхўжаев - Журналистика, вилоятлар лигаси, Даврон Шоқурбонов, Алишер Рустамов ва қорақалпоқ футболи ҳақида (1-қисм)        


11.Диёр Имомхўжаев ўзбек футболини бошқаришга ўз иқтидорини етарли деб ҳисоблайдими?! Мен негадир умуман ишонмаяпман.

Менга бўлган бу каби ишончсизлик — қўшимча куч беради. Мен учун муҳими ўзимга бўлган ишонч. Шукрки, ўзимга ишонаман ва албатта қилган ишларим учун ҳар йил сўнгида очиқ ҳисобот бераман. Ҳисоботни ЎФА олдида эмас, жамоатчилик олдида бераман.

12. Диёржон сизга тилагим, телевидение орқали чиққанда шевада эмас, адабий тилда гапиринг. Ҳар қалай ўзингиз ҳам биласиз ойнаи жаҳон бошқа, кўча бошқа.

Бу борада Сизнинг фикрингизни тўғри деб ҳисоблайман ва шевадаги гапларимни қоралайман. Бу менинг камчилигим, уни албатта тўғрилашим керак.

13.Рақобатдош клубларни ташкил этиш ёки ривожлантириш учун нималар тўсқинлик қилмоқда?

Боқимандалик. Мен 2030 йил тезроқ келишини ва клублар тайёр ҳомийдан пул кутиб ўтиравермаслигини истардим. Рақобат бозор иқтисодиёти механизмларида акс этади, бизда эса уч хил клубга уч хил смета тасдиқлангандаёқ рақобат дарз кетади, пулига қараб кимнинг муваффақияти яқинроқ эканини ҳис қила олишимиз мумкин.

14. 2021 йилги Суперлигада ПФЛ ёки сиз учун қандай энг муҳим ўзгариш бўлади?

2021 йилги мавсумдан кейин Суперлигани бирйўла тўрт клуб тарк этиб, Про лигадан икки клуб элитага чиқишини режалаштиряпмиз. Тўртта клубда тушиб кетиш хавфининг борлигиёқ Суперлига клублари учун янги чақириқ ва мухлислар учун ажойиб рақобат тақдим этади. Биз ҳар бирида 12 тадан жамоаси бор бўлган ва куч жиҳатдан бир-бирига жуда яқин Суперлига ҳамда Про лигага эга бўлиш йўлида ишлаймиз. Шунингдек, Про лига учрашувлари ҳам жонли намойиш этилиши режасини ишлаб чиқамиз.



15. Таклиф ПФЛ директори сифатида ўзбек клубларининг ОФК кубогида ҳам қатнашишини таъминласангиз.

Буни биз таъминлай олмаймиз, аммо ўзимизга боғлиқ ҳамма томонларини ишга солиб, шунга эришишга ҳаракат қиламиз, бундан манфаатдормиз. Боиси, ОФК кубоги ғолиби 1,5 миллион долларга эга чиқиши мумкин. Бу кўплаб клубларимизнинг бир йиллик сметасига тенг. Нега энди уни мунтазам ютиб туришга ҳаракат қилмаслигимиз керак?

16. Директор сифатида ўз атрофингизда ўзингиз ўйлаган жамоа йиға олдингизми?

Мен билан бирга меҳнат қилаётган йигитларга ишонаман. Бирга ишлаш режамда бўлмаганларидан воз кечдик, яна 3-4 кишига мавсум якунигача имконият берганмиз. Унгача ўзим шу ерда бўлсам, бизга тегаётган фойдаларидан келиб чиқиб, 2021 йил учун навбатдаги қарорларни қабул қиламиз.

17. Кейинги йилдан букмекер конторалари биздан қонуний иш бошлашади. Бу футболимизга қанчалик ижобий ва салбий таъсир қилади?

Молиявий томондан ютамиз. Қолаверса, юз минглаб ҳамюртларимиз тотал ўйнаши сир эмас. Мадомики шундай экан, нега уларнинг фаолиятларини қонунийлаштириб бермаслик керак? Тикилаётган пулларнинг ички бозорда айланиши ҳам иқтисодга фойда, ҳам расман иш бошлайдиган компаниялар давлатга солиқ тўлайди, ҳам одамларимиз қонун билан тақиқланган ишни қилмайди, улар назоратда турган масала юзасидан ўйин ўйнайди. Бироқ унутмаслик керакки, тотализаторга пул тикиш аҳмоқгарчиликдан бошқа нарса эмас, бунинг охири яхшилик билан тугамайди. Энди бунисини ҳар бир инсон онгли равишда тушуниши керак, токи боши деворга бориб урилмасин.

18. Жаҳонгир Усмонов давридаги футзал қачон қайтади?

У футзал қайтмайди, чунки ўтмишнинг ўзи қайтмайди. Аммо биз футзални ё алоҳида ташкилот сифатида чиқариб юбориш ёки уни Сиз айтган даврдагидан ҳам яхшилаш устида ишлаймиз. Футзалга янгилик олиб кириш учун режаларимиз бор.

19. Бизнинг клублар ҳам қачондир ўзининг анъанавий ранггига эга бўлармикин?

Яхши савол, аммо бу саволга аслида клублар жавоб бериши керак. Мен битта ташкилот тепасига раҳбар бўлиб келдим ва ишни ПФЛ логотипини ўзгартиришдан бошламадим. Бу борадаги анъаналарни сақлаб қолишимиз керак. Анъанасига ва қарашларига эга бўлмаган клубларга эса албатта ёрдам берамиз.



20. "Футбол шарҳи" кўрсатувини тиклашнинг иложи борми?
Иложи йўқ. Чунки муаллифи бутунлай бошқа ташкилотда фаолият олиб боради. Қолаверса, ўтаётган йиллар ва орттирилган тажрибалар билан эски ишларни такрорлаб бўлмайди. Тикласангиз ҳам, одамлар барибир эски сонларини соғинаверади.

21. "Сурхон" клуби Тошкентда яшаб фақат ўйиннни ўтказиш учун Термизга боришига қандай қарайсиз?

Яхши эмас, биз бу борада бир неча бор фикр билдирдик. Клуб футболчилари ёмон бўлса ҳам ўша ҳудуддаги стадионда машғулот олиб борса, демак ўша стадион ҳам яхшиланади, атрофи гўзаллашади, табиий равишда футбол мактаблари вужудга келади ва охир-оқибат бундан сурхондарёликларнинг ўзлари ютади, уларнинг фарзандларида “Сурхон” футбол мактаби ёки академияси орқали порлаш имконияти вужудга келади. Агар футболчилар фақат Тошкентдан қатнайверса, улар маошини олади, яхши яшайди, Термизда эса ҳеч нарса бунёд бўлмайди.

22. Лига Кубогида қўшни давлат клублари иштирок этиши кўзда тутилганди. Карантин сабаб бекор бўлди. Кейинги йилларда бу мусобақани ўтказиш режада борми?

Албатта. Бу турнирни ўтказиш учун бор кучимизни ишга соламиз.



"Мухлисдан савол" рукнининг навбатдаги меҳмони ким бўлишини истайсиз? Футболчи, журналист ёки раҳбар фарқи йўқ. Фикр қолдириш бўлимида ёзинг. Энг кўп сўралган инсонлар билан боғланамиз ва агар рози бўлса албатта унга саволларни йўллайсиз. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

   
01 окт 13:26:45
Fc Milan20
Narzulla фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Трансляция камераларини, ЎФАни Европага ўтишни ПФЛ бош директори ҳал қилади деб ўйлайсизми? ПФЛ ва ЎФА, ПФЛ ва МТРКни фарқини биласизми?
Adminlar, iltimos, Paxtakor kelgach shu Huistradan intervyu olinglar. Groningendagi faoliyati, Van diykni qayerdan topgani, Osiyo futbolidagi ta'sirotlari va o'zbek futboli haqida
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика