UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Шанхай СИПГ" - "Ухань Чжоэр" (матнли трансляция)  5 14:52"Барселона" ўйинчиси коронавирусга чалинди  4 14:28"Спартак" РПЛдаги иштирокини давом эттирадими? Леонид Федун баёнот берди  3 14:25Муртозаев ва Абдураимов нима учун "Бунёдкор"дан кетишди? Вадим Абрамов изоҳ берди  7 13:58"Ман Сити" Тиаго учун курашга қўшилиши мумкин. "Ливерпуль" эса ҳали ҳам унга қизиқмоқда  1 13:39Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:22"Бенфика"нинг мавсумдаги барча голларини томоша қилинг  0 13:18Гасперини: "Елкамизга катта масъулият юкланган ва мухлисларимизни хафа қилишга ҳаққимиз йўқ"  9 12:55"Бунёдкор" клуби Ғиёсов қайтганини, Абдураимов ва Муртозаев кетганини расман тасдиқлади   6 12:50Диёр Имомхўжаев: "Тарихда биринчи марта терма жамоа чемпионатга ён берса яхши бўларди"  15 12:47Тухель: "Аталанта" кўп гол урадиган ажойиб жамоа"  1 12:24Муносабат. Расмий ўйинлар бекор бўлганидан кейин ФИФА кунларини сақлаб қолгандан не фойда  6 12:08Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Тоттенхэм Хотспур"  11 11:43Карикатура: Улардан қай бири ЕЧЛни қўлга киритади?  15 11:34Вадим Абрамов: "Октябрь ва ноябрь ойларида ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳаракат қиламиз"  16

Мутолаа учун. Қандай қилиб Netflix ва Amazon даражасидаги ҳужжатли фильмларни суратга олиш мумкин? Янгиликлар

Мутолаа учун. Қандай қилиб Netflix ва Amazon даражасидаги ҳужжатли фильмларни суратга олиш мумкин?

"Sunderland 'Til I Die" ва Болт ҳақида ҳикоя қилувчи фильмни ишлаган продюсернинг қоидалари.

"Сандерленд"нинг қулаши ҳақидаги сериал спорт бўйича ҳужжатли фильмлар мавзулари қандай очиб берилиши керак эканлиги бўйича тушунча берди ва таассуротларни буткул ўзгартириб юборди. "Sunderland 'Til I Die" омма томонидан жуда яхши баҳоланди ва тез орада Netflix компанияси иккинчи мавсумга буюртма берди — бу муваффақиятнинг асосий исботи.

"Сандерленд" ҳақидаги ҳужжатли фильм Fulwell 73 студиясининг топ маҳсулотларидан бирига айланди, студия спорт ҳақида яхши савиядаги киноларни ишлай олишини кўп марта исботлаган. Инглиз продюсерлари лойиҳаларни мусиқачилар билан амалга оширишга киришдилар (масалан, Робби Уильямс ва One Direction гуруҳи), спорт бўйича ҳам уларнинг ҳайбатли қаҳрамонлари талайгина.

- 2013 йилда яратилган Бекхэм, Батт, Скоулз, ака-ука Невиллар ва Гиггз иштирокидаги "Класс 92" фильми;

- 2016 йилда чиққан энг яхши спринтер Усейн Болт ҳақидаги "I am Bolt" фильми;

- Кино оламида 2016 йилда пайдо бўлган узоқ масофага югурувчи афсонавий Муҳаммад Фараҳ ҳақидаги "No Easy Mile" фильми;

- 2019 йилда яратилган "Манчестер Юнайтед" мавзусидаги навбатдаги маҳсулот — Мэтт Басби ҳақидаги фильм;

- Ва албатта, "Sunderland 'Til I Die"нинг икки мавсуми.

Fulwell 73  Netflix ва Amazon билан мунтазам равишда бирга ишлайди, ҳозирда студия томонидан Италия клубларидан бири билан боғлиқ янги футбол фильми суратга олинмоқда (тафсилотлар ҳали ошкор этилмаган).

Fulwell 73  спорт лойиҳалари студияси продюсери, асосчиси ва бошқарувчиси (шунингдек, "Сандерленд" мухлиси) - Лео Пирлман, машҳур ҳужжатли фильмларни яратиши учун унинг жамоасига зарур бўлган асосий қоидалар рўйхатини тузиб чиқди. 

Қаҳрамонимиз ҳақида қанча фильм чиққанлиги бизни хавотирга солмайди. Вазифамиз ҳеч қачон ўзгармайди: фильм қаҳрамонимиз учун мерос бўлиб қолишини хоҳлаймиз. Масалан, Болт ҳақидаги кино 2012 йилги Олимпиада олдидан чиқди — нима қилибди? Усейн ўшанда қойилмақом натижа қайд этди!

"Класс 92" ҳақидаги фильм бизникидан уч йил олдин ҳам суратга олинган — фақат МЮ клуби канали учун. Мақсад — қаҳрамонни тарихда қолдирадиган фильм ишлаш. Агар буни биздан олдин ҳеч ким чиқармаган бўлса, унда ҳамма гап-сўзлар аҳамиятсиз.

Биз мураккаб саволлар беришимиз ва тасвирга олиш ишлари узоқ вақт давом этишини олдиндан тушунтирамиз 

Агар бундай ёндашув қаҳрамонга мос келмаса, у шунчаки чиройли таржимаи ҳоли ёки ютуқларини мақтайдиган фильмни хоҳласа — буни амалга оширмаймиз. Биз учун асосий нарса — ҳақиқатни кўрсатиш. Фильмларимизни суратга олиш психологик синов бўлиб, интервьюларимиз эса психоаналитикага йўналтирилган. Бу ҳамма учун мос эмас, ҳамма ҳам очилиб кетавермайди. Баъзан, шу сабабли лойиҳаларни қисқартиришга тўғри келган — майли, ҳечқиси йўқ, бошқа нарсани ўйлаб топамиз.

Ҳар қандай фильм асосида қаҳрамоннинг тўлиқ ишончи ётади. Биз дўстлашиб олмагунимизча тасвирга олиш ишларини бошламаймиз. Биринчи куни асло камера билан келмаймиз. Ҳа айтганча, ҳатто ўнинчи уринишда ҳам батафсил интервьюни ёзиб ололмаймиз. Камида 4-5 учрашувда ҳаёт ҳақида суҳбатлашамиз, дам олиш кунлари биргаликда бирон жойга боришимиз мумкин — инсонниг бизга нисбатан ишончини сезмагунимизча ҳаммаси норасмий кечади. Биз тенг шартларда гаплашамиз, ҳеч ким ўзини катта тутмайди ва бир-биримизга ижтимоий тармоқларда ёзамиз, чунки бу қизиқарли. Ким ҳақида алоҳида (шахсий) фильм олган бўлсак, қаҳрамонимиз ҳақиқатан дўстимизга айланади — акс ҳолда маҳсулот сифатли чиқмайди.

Шахс барча саволларга жавоб беришга тайёр бўлсагина интервьюларни ёзиб оламиз. Одатда икки ёки уч киши билан муносабатларни ўрнатиш жуда қийин кечади: "Сандерленд"да ва ҳозирда Италия клуби билан амалга ошираётган янги лойиҳамиз(ҳохирча сизга номини айтолмайман)да шундай ҳолат содир бўлди.

Баъзида шундай бўладики, қаҳрамон шарт қўяди: "Мен бу воқеа ҳақида гапиришга тайёрман, бу воқеа ҳақида эса йўқ". 

Агар бундай самимий суҳбатлар томошабинда "нима учун бу ҳақда сўрамадингиз?" деган савол (реакция)ни келтириб чиқарса, биз қаҳрамонга миннатдорчилик билдирамиз ва суҳбатлашишни умуман рад этамиз. Бундай қаҳрамон минимум айтганда, эпизоднинг марказий қаҳрамони бўлмайди.

Тавсирга олиш жараёнида кичик жамоа билан қатнашамиз — бу қатъий қарор. Икки ёки учта таниш, яқинлар бўлиши мумкин. Агар атрофда кўплаб операторлар, овоз режиссёрлари ва ёритгичлар бўлса, ҳеч ким ўзини эркин ҳис қилмайди. Бундан ташқари, суҳбатни ҳеч қачон чуқур ўйга толдирадиган саволлардан бошламаймиз, дастлаб, оддий ҳаёт, машғулот, оила ҳақида суҳбатлашамиз — у ерда қисқа диалог кетади.

Агар қаҳрамон бошида суратга олиш ишларида иштирок этишни рад этса, жараён давомида уни кўндириш мумкин. Бундай вазиятда, бўш вақтларида бир нечта фильмларимизни томоша қилиш ва уларни баҳолашни оддий илтимос билан таъкидлаймиз — бу унчалик қийин эмас. Кейин унга қайси дақиқа ва вазият ёққанлигини билиб оламиз. Қайсидир танишларидан ёрдам сўраймиз (у дўстига энг сара фильмларимизни кўришни тавсия қилади), кейин эса якуний ҳисобот билан танишамиз. Кўпинча қаҳрамонга кутилмаган, ғайриоддий атмосфера ёқади. Яна бир сценарий қаҳрамонга маъқул келади, яъни ҳеч қандай камерасиз суҳбатлашиш. Кейин жоиз бўлса, гуруҳ билан машғулотларига боришимизни ва интервью ташкил этишимизни унга айтамиз. Бу кўпинча иш беради.

Тасвирга олиш ишлари жамоанинг натижасига умуман таъсир қилмаслигини тушунтириш фойдалидир. Ҳа, биз "Sunderland 'Til I Die"нинг биринчи мавсумини суратга олаётганимизда, жамоа АПЛга чиқиш учун курашиш ўрнига чемпионшипдан чиқиб кетди. Ҳужжатли сериал — бу энг осон баҳона: суратга олиш гуруҳи гўё ҳамма нарсани йўқ қилган. Яхшиямки, "Сандерленд"да буни амалга оширишмади. Кўплаб яхши мисоллар мавжуд: масалан, All or Nothing  Amazon учун фильм суратга олганда "Манчестер Сити" ажойиб мавсумни ўзтказган.

Бирон янги воқеа содир бўлсагина сериал давомини суратга олиш лозим. "Sunderland 'Til I Die" иккинчи мавсумини клубда ҳақиқатдан ҳам катта ўзгариш бўлгани учун ишладик. Биринчи мавсум тугаганда давом эттириш ҳақида ўйламаганмиз.

Клуб эгалари ўзгаргач, учрашувда кўрдикки, ўзгаришлар бор ва яна нимадир чиқариш мумкин. Биринчи мавсум футболчилар, мураббийлар ва мухлислар ҳақида, чунки хўжайин яқин атрофда кўриниш бермаганди (унинг катта интервьюсинин ҳам қўймадик, чунки бу мантиқсизлик бўларди), сериалнинг давоми — футбол клубини бошқариш тарихи. Унда ҳам "Сандерленд" диққат марказида, аммо ғоя бутунлай бошқа.

Буюртмачи фильмнинг сўнгги талқинида бирор нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилиши мумкин, аммо биз дарҳол қоидаларни эслатиб қўямиз. Клуб билан ишлаганимизда, биз қисмни раҳбариятга намойиш қиламиз, уни барча ўйинчилар ва ходимларга кўрсатмаймиз — хўжайинларнинг қараши сиёсий муҳим тафсилотларни тузатиш учун етарли бўлади. Агар ҳар бир футболчи ўзининг кичик истакларини билдирса, иш чексиз мунозарага айланиб кетган бўларди.

Фильмда чиройли лавҳа ва жиддий парчалар бўлиши керак. Биз ишлаган ҳужжатли фильмлардан намуна сифатида Муҳаммад Фараҳ ҳақидагисини келтириб ўтса бўлади. У Эфиопияда, тоғларда машқ қилган — Худо билади денгиз сатҳидан неча метр баландликда: у бир неча кун кўтарилиш лозим бўлган тепаликда ўзи учун машғулот лагерини барпо этган. Табиийки, биз у билан бирга ўша ерга йўл олдик — кўриниш ажойиб, шунчаки эстетик завқ беради!  Фильмда бу лавҳалар кўринган: масалан, Муҳаммад ушбу лагердаги чодирида ётоқда ётар, фақат кўзлари селфи камераси орқали кўринарди — тун, қўрқинчли ёруғлик. У телефон камерасига шундай дейди: "Ҳозир тунги соат учун, лекин ухлай олмаяпман. Биринчи стартгача атиги бир ой қолди, бироқ менда кўп нарса "ўхшамаяпти", ҳануз бу менинг мавсумим бўлишига ишонмаяпман”— камера ўчади. Ўз-ўзидан саҳна кучли, аввалги кадрларда кўринган табиат манзаралари ҳам. Сиз бундай лавҳаларни бир соат давомида кўришингиз қийиндир. Лекин улар буни максимал даражада, чин кўнгилдан адо этишади, бу мен ҳужжатли фильмларда қадрлайдиган энг яхши сифат.

 

Машҳур воқеликни ифода қилувчи ретроспектив(тарихга мурожаат этувчи) фильм суратга олсангиз ҳам, уни шундай ишлашингиз керакки, томошабин воқеани худди биринчи марта кўраётгандек бўлсин.

1999 йилги Чемпионлар Лигаси финалида "Манчестер Юнайтед" иккита гол урганини ҳамма билади — нима бўпти? Фильм томошабинлари, агар улар ўша пайтда стадионда бўлган бўлсалар-да, орадан 15 ва 20 йил ўтган бўлса-да, ўзларини буларнинг барини биринчи марта кўраётгандек ҳис қилишлари керак. Шундай ҳис-туйғу пайдо бўлса, демак, бу фильм "ўхшади" ва бекорга яратилмабди деб ҳисоблайверинг!

"Sunderland 'Til I Die" — футбол клуби ҳақида эмас, балки кучли жамият ҳақидаги фильм. Футбол бу ҳолда миниатюра намунасидир, унда биз механизмларни ўрганамиз. Сиз асосий аудитория сифатида фақат энг содиқ мухлисларни жалб қилишга уринманг. Агар уларнинг клуби ҳақида бирор нарса суратга олсангиз, улар шундоқ ҳам уни кўришади. Бу уларга ёқмаса ҳам, бунга амин бўлиш учун барибир охиригача кўришади.

Ростини айтсам, содиқ мухлислар фильм ҳақида қандай фикрда бўлишлари менга қизиқ эмас: "Sunderland 'Til I Die" "Сандерленд" мухлислари учун ишланмаган. Худди "Класс 92" "Манчестер Юнайтед" мухлислари учун ишланмагани каби. Бу фильм Бекхэм авлоди қандай ёрқин ўйин кўрсатганини эслайдиганлар ва ўша даврга тушиб қолишни истаганлар учун. Бундай одамлар — мақсадли аудитория, чунки улар кўп. "Манчестер Юнайтед" мухлисларининг билдираётган муносабатлари эса муҳим эмас.


Шерзод Нурматов таржимаси. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
09 июн 21:51:42
Special One
Maqola tahrirdan òtmadi,shekili.Boshida mafsofadan deyilipti.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг