

Ярим ҳимоячи Сербия Суперлигасининг "Нови Пазар" клуби билан шартнома тузди. Футболчи янги клуби таркибида 44-рақамда ўйнайдиган бўлди. Ушбу клуб 1928 йилда тузилган. 2012 йилдан буён Сербия Суперлигасида иштирок этиб келмоқда.
Айни пайтда клуб 7та ўйиндан 8 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Мурод Ражабов Сербияда ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди. "Явор" клуби таркибида ўзбекистонлик Ҳусниддин Ғофуров тўп тепмоқда.




