

"Йигитлар мен хоҳлагандек ўйнай олишмади. Улар машғулотларда бажарган ишларини ўйинларда эплай олишмаяпти. Ўйинни назорат остига олдик ва ғалабага лойиқ ўйнадик, бироқ чиройли ўйин намойиш қила олмадик. Айрим пайтларда машғулотларда бажариладиган ишлар ва ўйинда уни бажариш ўртасида катта фарқ бўлади. Бу эса мени безовта қилмоқда. Айрим футболчиларим футбол ўйнашдан қўрқишди. Мен ҳеч қачон шахсиятга қараб иш кўрмайман, уларнинг даражаси, ишончлилиги ва характерига қарайман", - деди Моуриньо.




