Мората "Ювентус"га қарши ўртоқлик ўйинидаги ғалаба ҳақида: "Атлетико" мавсум стартига тайёр"
08 авг 2022 12:37
Янгиликлар
Мората "Ювентус"га қарши ўртоқлик ўйинидаги ғалаба ҳақида: "Атлетико" мавсум стартига тайёр"
"Атлетико" ҳужумчиси Альваро Мората "Ювентус" (4:0)га қарши ўртоқлик ўйинидаги йирик ғалаба ҳақида фикр билдирди.
Испаниялик форвард итальян клуби билан ўйинда хет-трик қайд этди.
"Биз мавсум стартига тайёрмиз", — деб ёзади Мората.
29 ёшли ҳужумчи 2021/22 йилги мавсум "Ювентус" сафида 48та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 9та ассист қайд этди. Форвард Турин клубида ижара асосида ўйнади.
"Атлетико" Ла Лиганинг биринчи турини 15 август куни "Хетафе"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар