Мората: "Реал" мени қизиқтирмайди, "Ювентус" эса - чемпионлар оиласи"

Aslanov Jasurbek
10 апр 2015, 15:41
"Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората яна бир бор Мадриднинг "Реал" клубига қайтмаслиги ҳақида таъкидлади.

"Ювентус" - чемпионлар оиласи, "Реал" эса мени қизиқтирмайди. "Ювентус"га ўтганимда, бир нарса мени ҳайрон қолдирди: бу жамоада ўзини бошқалардан муҳимроқ санайдиган футболчи йўқ. Хатто жаҳон чемпионлари ва тирик афсоналар ҳам. Менга ҳар жабҳада ёрдам беришга интилишмоқда. Бу гранд учун ноодатий кўриниш, "Ювентус"нинг кучи шунда" - дейди Мората.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com