UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Olamsport: Боксчиларимиз Ғофур Раҳимов билан учрашувда, Хабиб ва Конор иши бўйича йиғилиш қолдирилди  0 00:30Фил Фоден "Сити" билан 2024 йилгача шартнома тузди  0 23:20​Бразилияликларга хос натижа  0 22:55​Кингсли Коман футболчилик фаолиятини якунламоқчи, агар...   6 22:35​Виржил Ван Дейк: "Бизни "Наполи"га қарши жуда оғир ўйин кутмоқда"  8 22:11УЕФА йилнинг энг яхшиларини аниқлаш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди  39 21:57"Эвертон" тўпурари "Барселона"га ўтиши мумкин  5 21:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 21:26Месси: "Дембеле "Барселона"га керак"  10 20:59Вертонген: "Барселона"ни мағлуб этишимиз шарт"  18 20:42Месси Аргентина терма жамоасига қайтиши мумкин  13 20:18МЮ қишда "Тоттенхэм" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 19:55Роналду, Месси, Погба, Модрич, Салаҳ... УЕФА йил терма жамоасига номзодлар эълон қилинди  23 19:46Роналду: "Ҳозирча уйланиш ҳақида ўйламаяпман"  23 19:17Карикатура: Клублар ўртасидаги ЖЧда "Бока" эмас, "Ривер" ўйнайди  5

Мўминжонов Абрамов қилган ишни қилди-ми? "Навбаҳор"нинг бир йўла уч футболчиси сўнгги дақиқаларда қандай қилиб сариқ карточка олди? ВИДЕО Янгиликлар

Мўминжонов Абрамов қилган ишни қилди-ми? "Навбаҳор"нинг бир йўла уч футболчиси сўнгги дақиқаларда қандай қилиб сариқ карточка олди? ВИДЕО

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувининг сўнгги 10 дақиқасида мезбонлар сафида бир йўла уч футболчи бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

81-дақиқада бу мавсум ҳисобида 3та сариқ карточкаси бор бўлган Даврон Ҳошимов майдон марказига яқин жойда рақибни йиқитгани учун огоҳлантирилди. 

88-дақиқада Даврон Ҳошимовнинг тавсияси билан Жаҳонгир Меҳмонов дарвозабоннинг ўрнига тўпни киритди ва бу ишни вақтни чўзиб амалга оширди. Натижада бу мавсумда 7та сариқ карточкаси бор бўлган Меҳмонов ҳам бош ҳакамдан огоҳантириш олди. 

90-дақиқада Остон Ўрунов рақиб жарима тўпини амалга ошираётганида унга қўлидан келганича халал берди, ҳакам бунга аҳамият бермади. Кейинги дақиқаларда Ўрунов икки бор рақиб аутдан тўпни ўйинга киритаётганида унга халал берди. 90+3-дақиқада Остон Ўрунов ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима зарбасини вақтни чўзиб амалга оширди. Ҳакам бу мавсумда 3та сариқ карточкага эга Ўруновга ҳам огоҳантириш кўрсатди. 

Шу тариқа, учала футболчи ҳам 22-турни ўтказиб юборишади. Биринчи босқичнинг сўнгги турида "Навбаҳор" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади. Наманган клуби юқори олтиликда, "Қизилқум" эса пастки олтиликда бўлиши аниқ бўлиб улгургани учун 22-турдан ўрин олган учрашув иккинчи босқичда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди. Яъни бу ўйиндаги очколар куйиб кетади. 

Қуйидаги видеони томоша қилинг ва "Навбаҳор" футболчилари қандай қилиб сариқ карточка олишганини томоша қилинг. 

Бир вақтлар Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасини бошқарганида ўз шогирдларига атайин сариқ карточка олишни айтган. ФИФА буни сезиб қолиб ўша футболчиларни яна битта ўйинга дисквалификация қилган эди. ПФЛ бу вазиятда "Навбаҳор"ни жазолайдими ёки йўқми бу ҳозирча маълум эмас.


TAS-IX Эмас


Рейтинг: -67   

Фикрлар

+46   
12 авг 23:54:27
Barcamania_2016
Шуни ёзганлар Қўқоннинг ноҳақ пенальтиларини ҳам, бугунги Бекободдаги ўйинни ҳам, ўтган турда Қўқоннинг Бунёдкор устидан ғалаба қозонганида Акром Комилов нимага 1 дақиқа ичида иккита сариқ (қизил) олганини ҳам титиб кўриб ёза олармикин?!
+39   
12 авг 23:46:35
Marco Simic-55 FC Pakhtakor
Хар бир клуб уз фойдасини уйлайди.
Бу нарсани вактида Реал хам Барса хам амалга оширади.
Нима бупти энди?
+31   
12 авг 23:52:01
CHELSEA ☆ BARUSIYA
Shuyam gapmi endi adminlar olgan bulsa olgandur zato kimlargadur uxwab uyini sotib olib chempion bulmayaptiku nimaga 90 minutgacha orqada bora turub keliwib chempion bulsa hechkim gapirmaydi bir odiy kamanda birincgi joyga chiqsa hama kutini kovlaydi xoxlasa hamasi omaydimi silarga nima farqi bor zato Navbahorni uyida amaldagi jahon chempioni Firansiyaham yutolmaydi bu haqiqat olg'a NAVBAHOR
+30   
12 авг 23:45:47
Barcamania_2016
Пашшадан фил ясалябди!
Абрамов қилган бўлса, ўз ватани манфаати учун қилган! Мўминжонов ҳам (рост бўлса) шу ишни қилган бўлса ўз жамоаси манфаати учун қилган. Тўғри, бу қоидаларга зиддир лекин, ПФЛ “Навбаҳор”ни жазолашга уринса, айбни клубдан эмас ўзидан қидирсин. Чунки регламентни ўзгартириб, керакмас ўйинлар пайдо бўлиб қолишига ПФЛнинг ўзи айбдор, Мўминжонов эмас!
+28   
12 авг 23:52:45
★Man united & Real madrid★
Админлар нима буляпти шу водийдан бир дона Навбахор хозир яхши натижа киляпти. Супер лигада водийдан бирорта хам команда уйнамасинми? Ухшамади, Навбахорни жуда бунчалик оддий йул билан синдира олмайсизлар тузукрок фитна уйлаб топинглар.
+26   
12 авг 23:46:11
Azim Karimov
Шу Навбахор каттик рок йуталиб юборса хам СА тема топилади майли барака топсин
+23   
12 авг 23:50:14
Абдулло Салибаев
Нима энди вактни жамоаси ютиши учун чузмаслик керакмиди. Барибир кизилкум билан уйинда запас уйинчиларни тушириладику. Ундан кура металлургни уйинини тахлил килмайсизларми
+18   
13 авг 00:14:37
БИРОДАР АБДУРАИМОВ
Лекин,бор-у админлар шуни ким ёзган булса хам,номардни ишини килибди!Узи,ПФЛ Навбахорни кайси йул билан булсада,"синдириш"ни билмай турибди.Шу пайтгача "СА" сайтини мамлакатимиздаги биринчи ракамли футбол сайти деб юрар эдим.Лекин,шу биргина ёзганларингиз билан анчагина,куп минг сонли Навбахорни мухлисларини,ва ушбу жамоага бефарк булмаган мухлисларни нафратига учрадинглар!Агар,Худо курсатмасин-у,мабодо ПФЛ Навбахорни жазоласа,биринчи сабабчи айнан,ха айнан сизлар буласизлар!!!Булди мани,бошка гапим йук!
+17   
12 авг 23:41:04
shuhratbek
Gap yoq adminlar sizlar xam navbaxorni korolmisizlarmi
+16   
12 авг 23:48:53
Ahliddin Habibullayev
Forza Buxoro фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
футболчилар атайин сарик олиш учун килгани яккол сезилди.
5 ta urib tashlamaydimi Buxoroyingiz o'yinni chozolmay qolmaydimi Navbahor
+15   
13 авг 00:11:05
ФутболN1
Нима килиб булсаям ютди ортикча гап сузлар асоссиз. Тан олиш керак хозир Навбахор анча кучли болаларни жамлаб олган!
+14   
12 авг 23:48:06
Muzaffar
Navbahor PFL klublariga nisbatdan umuman boshqacha o'ynayapti. To'pni egallab olgan o'yinchi hozir nima qilishini oldindan aytib bo'lmaydi. NoStandart o'yin ko'rsatyapti. Hozir to'pni tepadi degan joyda pas berib, uzatadi deganda tepib qolyapti. Bugun mazza qilib o'yin ko'rdim. Barbir stadiondan kuzatish boshqachade
+14   
12 авг 23:43:12
Donikdonic
Adminlar eslariz joyidami tinch quyinglar Navbohor ni nega endi Muminjonovni bunaqa sarlovha bilan chiqardinglar quygan rasiminglarni qarang boshqa rasm yuqmi bu bugungi uyindagi surat emasku HOZRGI PAYTDA SUPER LIGADA ENG YAHSHI ISTEDODLI ILHOM MUMINJONOV kerak emas butta kut kuvlash
+13   
12 авг 23:42:54
King of football
Энди тирнокни орасидан кир кидириб барибир пахтакорни чемпион килинглар
+11   
13 авг 00:09:22
Akbar Ali Navbahor
Barcamania_2016 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шуни ёзганлар Қўқоннинг ноҳақ пенальтиларини ҳам, бугунги Бекободдаги ўйинни ҳам, ўтган турда Қўқоннинг Бунёдкор устидан ғалаба қозонганида Акром Комилов нимага 1 дақиқа ичида иккита сариқ (қизил) олганини ҳам титиб кўриб ёза олармикин?!
Bularni yozsa CA ni blocklab qoyiwadiku Qobil. Keyin wuncha inson iwsiz qoladi wularni oyladingmi. Ular keyin nima qiladi. Bular xaqiqatni yoziwiga ancha qovun piwigi bor. Togrimi CA ijodkorlari?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Челси" "Сити"ни ютди, АПЛда "Ливерпуль" етакчилик қилмоқда "Челси" "Сити"ни ютди, АПЛда "Ливерпуль" етакчилик қилмоқда
2002 йилдан бери АПЛнинг амалдаги чемпиони "Стемфорд...  85
​Либертадорес кубоги, Финал. "Ривер Плейт" – "Бока Хуниорс" 3:1 ​Либертадорес кубоги, Финал. "Ривер Плейт" – "Бока Хуниорс" 3:1
"Ривер Плейт" – "Бока Хуниорс" беллашуви икки...  78
Альба: "Месси фақат чап оёқда ўйнайди? Пеленинг кўзларида муаммоси йўқми?" Альба: "Месси фақат чап оёқда ўйнайди? Пеленинг кўзларида муаммоси йўқми?"
"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба футбол қироли Пеленинг...  68
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг