МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди

Narzulla Saydullayev
17 авг 2025
МЛСда навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди

"Интер Майами" ўз майдонида "Лос-Анжелес Гэлакси"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Лионел Месси ўйинни захирада бошлади ва иккинчи бўлим бошида майдонга тушди. Месси 84-дақиқада жамоасининг иккинчи голини урди ва 89-дақиқада Суареснинг голига ассист қайд этди. 


Аввалроқ аргентиналик футболчи жароҳати сабабли иккита ўйинни ўтказиб юборган эди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia