UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37Бундеслига. "Нюрнберг" – "Боруссия Д" учрашувининг асосий таркиблари билан танишинг!  0 23:22Англия Кубоги. "Челси" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  10 22:59Павел Недвед: "Роналдунинг келиши жамоамизга характер қўшди"  12 22:40Спортчилар ижтимоий тармоқларда  10 22:36АГМК "Шаҳзода Файсал бин Фаҳад"да машғулот ўтказди  5 22:35"Ал Насср" - АГМК. Жамоалар эртага қандай рангли формада ўйнашади?   14 22:34Арслонмурод Амонов: "Олдимда бир неча жамоалардан таклифлар бор эди"  2 22:28Тарихга назар, 2011 йил. "Арсенал" - "Барселона" 2:1. Улар ҳозир қаерда?  21 21:57Иккинчи сариқ бекор қилинди ва ўрнига тўғридан-тўғри қизил берилди   8 21:40"Ливерпуль" етакчиси "Бавария"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  16 21:25Ибра ўзини винога ўхшатди  14 20:580:20 ҳисобида мағлубият ҳамда майдонда ўсмирлар ва клуб ишчилари ўйнагани учун С Серия жамоаси 35 минг жаримага тортилди  7 20:46Моуриньо: "Умид қиламанки, янада кучлироқ бўламан"  8 20:44"Uzbek Tigers" янги мавсумда иштирок этадими?  5 20:28Испания чемпионатини ўтказиш кунларида ўзгаришлар бўлиши мумкин  0

Мисрни Златко Даличнинг маоши ўйлантиряпти Янгиликлар

Мисрни Златко Даличнинг маоши ўйлантиряпти

Хабарингиз бор, ЖЧ-2018да Миср терма жамоаси кўнгилдагидек иштирок эта олмади.

"А" гуруҳида кураш олиб борган жамоа ҳар учала ўйинда Уругвай, Россия ва Саудия Арабистонига мағлуб бўлди. Шундан сўнг Миср футбол федерацияси терма жамоа устози Эктор Куперни ишдан бўшатди.

Эндиликда мисрлар янги мураббий ҳақида бош қотирмоқда ва асосий номзод сифатида Хорватияни финалга олиб чиққан Златко Далич қараляпти. Лекин бу ерда битта муаммо бор, яъни Далич сўраётган йиллик маош. Қолаверса, Далич Хорватияда қолиб ўз ишини давом эттириши ҳам мумкин.

Arab News сайтининг ёзишича, Миср чиндан ҳам хорватиялик мураббийга таклиф билан чиққан. Чунки Хорватия мундиалда жуда яхши ўйин кўрсатди. Натижада бош мураббийга бўлган талаб ҳам ортди. Фақат муаммо шундаки, Далич янги иш жойи қаер бўлмасин, Эронми, Мисрми ёки бошқа жамоами йиллик маоши 5 миллион доллар бўлишини хоҳлаяпти.

Миср эса бундай катта суммани тўлашга тайёр эмас. Миср ФФ вакилининг айтишича, федерация Эктор Куперга йилига 1,75 миллион доллар тўлаб келган. Бунинг натижасида аргентиналик мутахассис Африка жамоалари орасида энг кўп маош оладиган мураббийга айланган. Лекин Миср олдида бошқа вариантлар ҳам йўқ эмас. Сентябрда Африка Миллатлар Кубогининг саралаш баҳслари бошланади ва унгача федерация терма жамоага янги мураббийни тайинлаши лозим.

Шу боис мисрликлар ОАВ орқали тўртта номзодни келтириб ўтишди. Булар - Хавьер Агирре, Воҳид Халилходжич, Кике Санчес Флорес ва Хорхе Луис Пинто. Аммо айнан кимнинг бош мураббий бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг