UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  1 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  2 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  2 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  7 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  13 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  6 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  3 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  12

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига ғалаба учун келганмиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига ғалаба учун келганмиз"

ОЧЛ-2019 плей-офф босқичи доирасидаги "Ал Насср" - АГМК учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Миржалол Қосимов ва Зафар Полвонов иштирок этишди.

"Ал Насср"ни ҳурмат қилган ҳолда бу босқичда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Жамоадаги кайфият яхши, тайёргарлик жуда яхши олиб борилди. "Ал Насср" қанчалик кучли бўлмасин, биз ижобий натижа учун келганмиз. Мақсадга эришиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз", - дейди Миржалол Қосимов.  

- Ўзбекистон чемпионати ўйинларига у қадар кўп мухлис келмайди. Эртага эса стадион тўлиши кутилмоқда. Жамоаингизга бу салбий таъсир қилмайдими?

- Бу аксинча яхши бўларди. Стадион тўлиб турса чиройли ўйин бўлади. Футбол мухлислар учун.

- Икки жамоа ҳам бир-бирини деярли билмайди. Ўйин бошида қандай ҳаракат қилмоқчисизлар?

- Бу ўйиннинг боришига боғлиқ. Ўйинга режа тузилади, аммо майдонда барчаси бошқача бўлиб кетиши мумкин. Лекин биз имкон қадар тўпни ўзимизни сақлаб туришга уринамиз. Ўйинни назорат қилишга ҳаракат қиламиз.

- Эртага битта ўйиндан иборат баҳс бўлади. Бундан қандай фойдаланмоқчисизлар?

Зафар Полвонов: - Тўғри битта имконият бор. Барча йигитларнинг кайфияти жуда яхши. Ўйлайманки эртага ҳам шундай бўлади. "Ал Насср"ни ўрганиб чиқдик. Кучли жамоа. Ҳар бир чизиқда кучли легионерлари бор. Маҳаллий футолчилари ҳам кучли. Лекин шунга қарамай биз бир жамоа бўлиб ғалаба учун курашамиз.



Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика