

-Муросасиз ўйинга мос тарзда жанговар дуранг қайд этилди. Бухорога ғалаба учун келгандик. Умуман мухлислар бугунги беллашувдан кўпроқ завқ олишди. Ўйин олдидан таркибимизда йўқотишлар бор эди. Комилов ва Собирхўжаев майдонга туша олишмасди. Қолаверса, ўйин давомида Жавон Иброҳимов ва Мирғиёс Сулаймонов ҳам жароҳат олиб, муддатидан олдин майдонни тарк этишди. Бу албатта ўйинимизга таъсир кўрсатди. Шунга қарамай йигитлар охиригача ҳаракат қилишди. Ўйлашимча, сафарда бир очкони қўлга киритиш ҳам ёмон натижа эмас,-деди Миржалол Қўшоқович.



