UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25Моуриньо “МЮ” билан шартномани узайтирмоқчи, фақат...  1 02:46Расман. “Ньюкасл” сотувга қўйилди  0 02:31А Серия. “Беневенто” саккизинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  0 02:22“Лас-Пальмас” - “Сельта”. Учрашувда 7 та гол киритилди  0 02:06Марез “Лестер”ни мағлубиятдан қутқариб қолди  0 01:11Хосеп Гвардиола: “Наполи” бизни тор-мор келтириши мумкин”  1 00:05У барибир Марадона эмас  73 23:55Январда сафдан чиққан “Тоттенхэм” ҳимоячиси “Реал” билан ўйинда майдонга тушиши мумкин  0 23:50Olamsport: МакГрегор билан жанг қилишмоқчи, дзюдочиларимиз ЖЧга жўнаб кетишди  0 23:42Агар Лео Месси гол урса...  30 23:31Спортчилар ижтимоий тармоқларда  20 23:13А Серия. "Ювентус"дан олдин охирги марта ким чемпион бўлганди? (ФОТО)   7 22:44“Амкар” ва “Тосно” нурсиз дурангга имзо чекишди  2 22:35Роберт Левандовски: "Бавария" футболдан завқ олиши керак"  1 21:56Франческо Тотти: "Роналду, Месси ва Неймар - ўзга сайёраликлар. Криштиану қолганларни ортда қолдирди"  32

Миллий терма жамоаларнинг август ойи учун ўқув йиғинлари режаси маълум Янгиликлар

Миллий терма жамоаларнинг август ойи учун ўқув йиғинлари режаси маълум

ЎФФ терма жамоалар маркази миллий терма жамоаларнинг август ойи учун ўқув йиғинлари режасини тасдиқлади.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси терма жамоалар маркази миллий терма жамоаларнинг август ойи учун ўқув йиғинлари режасини тасдиқлади. Унга кўра, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 август куни Тошкентда йиғинга киришади. Хабарингиз бор, миллий терма жамоа 14 август куни Туркия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур ўртоқлик ўйини Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Иорданияга қарши ЖЧ-2014 саралаши плей-офф учрашувларидан олдинги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси 2 август куни Дукентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Йиғин 13 август кунигача давом этади. Эслатиб ўтамиз, Евстафеев шогирдлари 14-21 июль кунлари Тошкент шаҳрида йиғин ўтказишган ва бу йиғин давомида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушишган эди.

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 16-23 август кунлари Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказади. Таъкидлаш жоиз, мазкур йиғин давомида Ўзбекистон ўсммирлар терма жамоаси Тошкентда Эрон ўсмирлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувлари санаси ҳақида кейинрок батафсил маълумот берилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 21 октябрь - 13 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2 август куни Тошкентда навбатдаги ўқув машғулот йиғинини бошлайди. Маълумот ўрнида, 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) сентябрь ойида Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2014 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади.

Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Иорданияга жўнаб кетади. Иорданиядаги йиғин давомида Гулнора Аъзамова бошчилигидаги ўзбекистонлик ўсмир қизлар мезбон - Иордания ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамаоси шу йилнинг 26 сентябрь - 6 октябрь кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қиладиган U-16 Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларида иштирок этади. Қайд этиш лозим, мазкур Осиё чемпионатида кучли учликдан ўрин олган терма жамоалар 2014 йили Коста Рикада бўлиб ўтадиган U-17 Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди
Олий Лига 24-турида доирасидаги“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги...  247
Олий лига. "Бунёдкор" юта олмади, "Бухоро" ва "Пахтакор"дан ғалабалар Олий лига. "Бунёдкор" юта олмади, "Бухоро" ва "Пахтакор"дан ғалабалар
Бугун олий лигада 24-тур учрашувларининг яна учтаси бўлиб ўтди.  189
Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади
Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги...  107
Испания. "Реал Мадрид" қийин лекин муҳим ғалабага эришди Испания. "Реал Мадрид" қийин лекин муҳим ғалабага эришди
Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Хетафе" –...  118
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: