UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05Конференциялар лигаси. "Челси"дан ишончли ғалаба, Антонидан гол+пас, "Фиорентина" ҳам чорак финалда  0 02:55Европа лигаси. Брунудан хет-трик, "Тоттенхэм"дан камбэк, "Лион"дан йирик ғалаба  6 02:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" 90+11-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди  0 01:45Лукас Васкес: "Реал" "Атлетико"дан яхшироқ эди"  8 01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  2 00:58Европа лигаси. "Аякс" турнирдан чиқиб кетди, "Лацио" кейинги босқичда!  1 00:40Европа лигаси. "Рома" юришини тўхтатди  51 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  3 22:41Асрор Ғофуров собиқ жамоасига қайтди  3 22:20Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини тахмин қилди  36 21:38ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:12УЕФА Альварес вазияти бўйича баёнот берди  30 20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  11

Миллий терма жамоаларнинг август ойи учун ўқув йиғинлари режаси маълум Янгиликлар

Миллий терма жамоаларнинг август ойи учун ўқув йиғинлари режаси маълум

ЎФФ терма жамоалар маркази миллий терма жамоаларнинг август ойи учун ўқув йиғинлари режасини тасдиқлади.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси терма жамоалар маркази миллий терма жамоаларнинг август ойи учун ўқув йиғинлари режасини тасдиқлади. Унга кўра, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 август куни Тошкентда йиғинга киришади. Хабарингиз бор, миллий терма жамоа 14 август куни Туркия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур ўртоқлик ўйини Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Иорданияга қарши ЖЧ-2014 саралаши плей-офф учрашувларидан олдинги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси 2 август куни Дукентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Йиғин 13 август кунигача давом этади. Эслатиб ўтамиз, Евстафеев шогирдлари 14-21 июль кунлари Тошкент шаҳрида йиғин ўтказишган ва бу йиғин давомида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушишган эди.

Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 16-23 август кунлари Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказади. Таъкидлаш жоиз, мазкур йиғин давомида Ўзбекистон ўсммирлар терма жамоаси Тошкентда Эрон ўсмирлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувлари санаси ҳақида кейинрок батафсил маълумот берилади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 21 октябрь - 13 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2 август куни Тошкентда навбатдаги ўқув машғулот йиғинини бошлайди. Маълумот ўрнида, 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) сентябрь ойида Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2014 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади.

Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Иорданияга жўнаб кетади. Иорданиядаги йиғин давомида Гулнора Аъзамова бошчилигидаги ўзбекистонлик ўсмир қизлар мезбон - Иордания ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамаоси шу йилнинг 26 сентябрь - 6 октябрь кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қиладиган U-16 Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларида иштирок этади. Қайд этиш лозим, мазкур Осиё чемпионатида кучли учликдан ўрин олган терма жамоалар 2014 йили Коста Рикада бўлиб ўтадиган U-17 Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика