"Милан" "Интер" ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда

Alisher
14 окт 2021, 16:32
"Милан" "Интер" хавбеки Марсело Брозовични ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Россонерилар" жамоадан яқин ёзда Франк Кессье кетишига тайёрланишмоқда. Ивуарлик "Сан-Сиро"да катта маош сўради, Милан жамоаси эса унга бундай маблағни тўлашга тайёр эмас.

Шу сабаб "Милан" ўзининг тўғридан-тўғри рақобатчиси бўлмиш "Интер"дан Марсело Брозовични харид қилишга уринмоқда.

Қайд этиш керакки, "Интер" ушбу йилнинг ёзида Хакан Чалханоглуни шундай йўл билан ўз сафларига қўшиб олишган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato