"Интер" ярим ҳимоячиси Брозович "Фиорентина" билан ўйинни ўтказиб юборади

Alisher
19 мар 2022, 13:09
"Интер" ярим ҳимоячиси Марсело Брозович "Фиорентина"га қарши Италия чемпионати 30-тур доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади.

29 ёшли хорватиялик футболчи жароҳати сабаб ўйинда иштирок эта олмайди. Футболчи жароҳати сабаб Хорватия терма жамоасидаги яқин ўйинларни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Брозович 2021/22 йилги мавсум "Интер" таркибида 37та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.

"Интер" - "Фиорентина" ўйини бугун бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia