UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  1 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  2 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  12 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0 15:32"Эскиларнинг бир гапи бор: менга ўртадаги ўйинчиларни айт, мен сенга жамоанг қандайлигини айтаман". Вадим Абрамов "Динамо" легионерларидан норози  4 15:04Давид Вилья "Атлетико"га қайтди  7 14:37ОКМК "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:16Иван Бошкович "Миркович — яхши дарвозабон" деб айтди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?  3 13:52Ўйин тақдирини ҳал қилган "маэстро", марказий учрашувда ғалабани тантана қилган мураббий — Суперлигада 3-тур лауреатлари  7

Месси "Барса"да қолиш учун нималарни талаб қилган? Янгиликлар

Месси "Барса"да қолиш учун нималарни талаб қилган?

2020 йилда Лионель Месси "Барселона" билан шартномасини янгилаш учун нималарни талаб қилгани ойдинлашди.

Испан нашри ўша вақтдаги ҳужжатлар ва ёзишмаларни қўлга киритган. 

Уларнинг мазмунига кўра, уч йиллик шартнома, 10 млн евролик янги битим бонуси, кечиктирилган иш ҳақларининг батамом тўлаб берилиши, унинг товон пули қиймати пасайтирилиши ва ўзининг ҳамда Луис Суарес оиласининг стадионда энг яхши ўринларда ўйинларни кузатиши учун рухсатнома сўраган.

Ўша йилнинг охирроғида "кўк-анорранглилар" "Бавария"га 2:8 ҳисобида таслим бўлганидан сўнг Месси трансфер сўровини юборди. 2021 йилда Месси янги президент Жоан Лапорта билан янги шартнома шартларини келишиб олди, бироқ клуб буни Ла Лигада рўйхатдан ўтказишга қурби етмас эди. Бироқ ўтган сафаргидан фарқи унинг шартлари қабул қилингани бўлди.

Месси шартномаси 2023 йилга қадар узайтирилишини хоҳлаган эди. Шунингдек, 1 йиллик узайтириш имконияти ҳам бўлиб, у бир томонлама бўлиши керак эди. У бунга қўшимча сифатида товон пули 700 млн евродан рамзий 10 млнга туширилишини истади. 

Аргентиналик футболчи 2020/21 йилги мавсумда COVID-19 пандемиясининг клуб даромадларига таъсири натижасида унга тўланадиган маошнинг 20 фоизидан воз кечишга розилик билдирди. Аммо у кечиктирилган барча ойлик маоши тўлаб берилишини талаб қилди. Шунингдек, барча бошқа нарсалар қаторида агент акаси Родригога барча қарзларнинг тўланиши ва солиқлар оширилган тақдирда мос равишда рақамларга тузатишлар киритишни сўради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика