UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  54 21:27Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади  6 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  5 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  2 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  13 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  11 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  3 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  3

Месси "Барса"да қолиш учун нималарни талаб қилган? Янгиликлар

Месси "Барса"да қолиш учун нималарни талаб қилган?

2020 йилда Лионель Месси "Барселона" билан шартномасини янгилаш учун нималарни талаб қилгани ойдинлашди.

Испан нашри ўша вақтдаги ҳужжатлар ва ёзишмаларни қўлга киритган. 

Уларнинг мазмунига кўра, уч йиллик шартнома, 10 млн евролик янги битим бонуси, кечиктирилган иш ҳақларининг батамом тўлаб берилиши, унинг товон пули қиймати пасайтирилиши ва ўзининг ҳамда Луис Суарес оиласининг стадионда энг яхши ўринларда ўйинларни кузатиши учун рухсатнома сўраган.

Ўша йилнинг охирроғида "кўк-анорранглилар" "Бавария"га 2:8 ҳисобида таслим бўлганидан сўнг Месси трансфер сўровини юборди. 2021 йилда Месси янги президент Жоан Лапорта билан янги шартнома шартларини келишиб олди, бироқ клуб буни Ла Лигада рўйхатдан ўтказишга қурби етмас эди. Бироқ ўтган сафаргидан фарқи унинг шартлари қабул қилингани бўлди.

Месси шартномаси 2023 йилга қадар узайтирилишини хоҳлаган эди. Шунингдек, 1 йиллик узайтириш имконияти ҳам бўлиб, у бир томонлама бўлиши керак эди. У бунга қўшимча сифатида товон пули 700 млн евродан рамзий 10 млнга туширилишини истади. 

Аргентиналик футболчи 2020/21 йилги мавсумда COVID-19 пандемиясининг клуб даромадларига таъсири натижасида унга тўланадиган маошнинг 20 фоизидан воз кечишга розилик билдирди. Аммо у кечиктирилган барча ойлик маоши тўлаб берилишини талаб қилди. Шунингдек, барча бошқа нарсалар қаторида агент акаси Родригога барча қарзларнинг тўланиши ва солиқлар оширилган тақдирда мос равишда рақамларга тузатишлар киритишни сўради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика