

"Майдонда ўз ишини жуда яхши бажарадиган одамни кўриш – бу шунчаки ажойиб. Унинг ўйинини томоша қилишдан завқланамиз.
Ламин Ямалнинг "Интер"га қарши иккинчи бўлими... Ҳаётимда бунақасини кўрмаганман", – деди франциялик.
Ламин Ямаль жорий мавсум 55 ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у клуб билан 3 та титул – Испания чемпионати, Испания Кубоги ва Испания Суперкубогини қўлга киритди.
17 ёшли вингер учун мавсум ҳали тугамади. У 6 июнга ўтар кечаси Испания терма жамоаси сафида УEФА Миллатлар Лигаси ярим финалида Францияга қарши ўйнайди.



