Махрез: "Баъзида 90 фоиз тўпга эгалик қилиш ҳам ғалаба учун етарли бўлмай қолади"
03 мар 2021 09:38
Янгиликлар
Махрез: "Баъзида 90 фоиз тўпга эгалик қилиш ҳам ғалаба учун етарли бўлмай қолади"
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Риёд Маҳрез АПЛ 29-тури доирасидаги "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Оғир ўйин бўлди. Биз яхши бошладик ва вазиятлар яратдик. Биз ўйин тақдирини биринчи таймда ҳал қилишимиз мумкин эди - иккинчи тайм бироз қийинроқ бўлди, аммо биз вазиятлар яратдик, давом эттик ва босим қилдик.
Баъзида 90 фоиз тўпга эгалик қилиш ҳам ғалаба учун етарли бўлмай қолади. Сўнгги 10 дақиқа бизнинг ижроимизда жуда яхши ўтди.
Ўйиндан ўйинга ҳаракат қилиш керак. Кейинги ўйин "Манчестер Юнайтед" билан ва биз ўша баҳсга эътиборимизни қаратишимиз лозим", - дейди Махрез.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар