

Жамоамизнинг доимий аъзолари бўлган футболчилар, Шахзод Шайманов ва АвазАгалиевлар яқинда «Машъал» билан шартномаларини узайтиришди. Агалиев бир йил ва Шайманов эса яна икки йил мобайнида мавсумни «Газчилар» либослари остида ўтказишади. Ҳар иккала футболчилар жамоамизнинг тезкор ва анчагина фаол аъзоларидир.Шуларни ҳисобга олган ҳолда раҳбарият икки етакчи вакилларимиз билан узайтирилган келишувларни имзолади.
Эслатиб ўтамиз «Машъал» бунга қадар дарвозабон Ботир Носиров ва жамоа ҳужумчисиЗоҳир Қўзибоевлар билан амалдаги шартномаларни узайтирганди.



