Марадона Сафаров: "Бугунги ғалаба мубораклик мухлисларимизники"

Narzulla Saydullayev
17 ноя 2016
"Машъал" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Марадона Сафаров ўз фикрларини билдирди.

"Бугун жуда чиройли ғалабани қўлга киритдик, аммо шундай шиддатли ва муросасиз баҳсда ғалаба қозониш осон бўлмади. Барчасини ўзларинг кўрдинглар. Бугунги ғалаба сўзсиз мубораклик муҳлисларимизники. Улар бизни барча баҳсларда қўллаб-қувватлаб туришди, шундай экан бу ғалабамиз эгаси улардир.

Истардимки жамоамиз ва мухлисларимиз юзидаги бугунгидек қувонч ҳеч қачон уларни тарк этмасин. Қўлимни кўксимга қўйиб мубораклик мухлисларимизга таъзим қилиб қоламан", - дейди Марадона Сафаров.

"Машъал" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia