«Малага» россиялик ҳужумчига қизиқмоқда

Narzulla Saydullayev
17 июл 2013
«Реал» ҳужумчиси Денис Черишев «Малага» қизиқишлари доирасига кириб қолди, деб хабар бермоқда La Opinion de Malaga.
22 ёшли футболчи куни кеча «Реал» сафида янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Бироқ футболчига келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Клуб россиялик футболчини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Чершевга шунингдек Менхенгладбахнинг «Боруссия» ва «Байер» клублари қизиқишаётганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru