UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  130 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1

Максим Шацких ва ниҳоят "Насаф"ни мағлуб эта оладими? "Насаф" - "Пахтакор" тўқнашувига превью Янгиликлар

Максим Шацких ва ниҳоят "Насаф"ни мағлуб эта оладими? "Насаф" - "Пахтакор" тўқнашувига превью

Суперлига 15-тур ўйинлари давом эттирилади. Турнинг марказий тўқнашувида "Насаф" "Пахтакор"ни ўз ўйида қабул қилади.


Ўзаро ўйинлар тарихи

Беллашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионатларда жамоалар жами 52 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 30тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 11 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 11 ўйинда ғалаба қозонишган. Рақиб дарвозасини 79 бор ишғол қилган "шерлар" дарвозасидан 48 гол ўтказиб юборган.

Қаршидаги 27 тўқнашувда эса "Пахтакор" 9 ғалаба, 8 дуранг ва 9 мағлубият қайд этган. 26 гол урган пойтахт клуби ўз дарвозасидан 33 тўп ўтказиб юборган. Қаршидаги ўйинлардаги ғалабаларда тарози палласи тенг келиб турибди. Бугун эса икки жамоадан бири устунликни ўз томонига оғдириши мумкин.


Қаршида ўтказилган сўнгги 5 баҳс

15.08.2024. "Насаф" - "Пахтакор" 0:0

07.05.2022. "Насаф" - "Пахтакор" 0:0

10.03.2021."Насаф" - "Пахтакор" 2:3

25.11.2020. "Насаф" - "Пахтакор" 3:0

23.11.2019. "Насаф" - "Пахтакор" 1:2


Сўнгги учрашув

Жамоаларнинг сўнгги тўқнашув уч ой аввал Ўзбекистон Суперкубоги финали баҳсига тўғри келган эди. 29 май куни "Бунёдкор" ўтказилган учрашувда "Насаф" пенальтилар сериясида 3:4 ҳисобида "аждарлар"нинг қўли баланд келган.

Ўзбекистон Суперкубоги

"Пахтакор" – "Насаф" 1:1

29 май. "Бунёдкор" стадиони. 14140 томошабин.

Бош ҳакам: Азиз Асимов

Голлар: Драган Черан (54-пен, 1:0), Шароф Муҳиддинов (80, 1:1).

"Пахтакор": 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров (15. Диёр Ортиқбоев, 86), 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Ҳолматов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 22.Умар Адҳамзода, 31.Муҳаммадали Усмонов (99. Ҳусайн Эргашбоев, 90+2), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдирахматов (6. Муроджон Раҳматов, 73), 14.Шароф Муҳитдинов, 27.Ислом Кенжабоев (30. Темур Чогадзе, 74), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич (10. Бобир Абдихолиқов, 73), 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (20. Виктор да Сильва, 73), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (9. Жавоҳир Сидиқов, 83).

Огоҳлантириш: Ислом Кенжабоев (68).




Ўзаро ўйинлардаги тўпурарлар

"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўзаро баҳсларда икки жамоа сафида ҳам фаолият юритишга улгурган Драган Черан. Сербиялик легионер сафида 8та гол мавжуд. Черандан кейинги тўпурар эса Игорь Сергеев. "Пахтакор" собиқ ҳужумчиси "Насаф" дарвозасиини 6 маротаба ишғол этган.

8 - Драган Черан

6 - Игорь Сергеев

5 - Анвар Солиев, Исмаэль Гонсалвеш

4 - Александр Гейнрих, Сервер Жепаров

3 - Дилмурод Назаров, Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандеров, Зафар Холмуродов.


Четлатишлар

Турнинг марказий учрашувини "Пахтакор"нинг икки нафар футболчиси Абдурауф Бўриев ва Шаҳзод Азмиддиновлар ўтказиб юборади.


Максим Шацких "Насаф"ни мағлуб эта олмаяпти

2022 йил ёзида "Пахтакор" бош мураббийи сифатида тайинланган Максим Шацких шу кунга қадар "Насаф"га қарши 6 баҳсда иштирок этди. Қизиғи шундаки, Максим Шацких ҳали бирор маротаба "аждарлар"ни мағлуб эта олмаяпти, 6та баҳсда 4та дуранг ва 2та мағлубият.

Эксперт фикри

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Санат Шихов бугунги учрашув ҳақида қўйидагича фикр билдирди:

"Турнинг марказий ва бугунги куннинг энг яхши тактик мураббийлари тўқнашуви. Давралар оралиғида "Пахтакор" сезиларли даражада кучайди. "Насаф" ҳам сифатли футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Ўйин дуранг билан якунланишини тахмин қиламан. Қандай натижа билан тугаса ҳам қизиқарли қарама-қаршилик бўлиши аниқ. Тахминий ҳисоб 1:1"

Трансферлар

Биринчи даврадаги қониқарсиз натижалардан сўнг "Пахтакор" ёзги трансферлар ойнасида асосий "овчи"лардан бири бўлди. Олимпия терма жамоаси аъзолари Абдрауф Бўриев, Иброҳим Ибрагимовлар Париждаги Олимпия ўйинларидан сўнг жамоа сафига келиб қўшилди. Шунингдек, Отабек Жўрақўзиев ва Маҳмуд Маҳамаджановлар ҳам "шерлар" сафига ўтди. Сўнгги мавсумда Бирлашган Араб Амирликларининг "Хорфаккан" клубида тўп тепган ҳимоячи Абдулла Абдуллаев ҳам амалдаги чемпион билан шартнома тузди. Ёзги трансферлар ойнасида "Пахтакор" энг муваффақиятли ҳаридларни амалга оширгани шубҳасиз. Жамоани эса бир нечта ёш футболчилар тарк этди. Аббос Эргашбоев ва Абубакр Ашуровлар "Металлург" жамоасига ижарага берилди. Сунатилла Поёнов эса мавсумнинг иккинчи қисмини "Қўқон-1912" жамоасида ўтказадиган бўлди. Нурлан Ибрагимов ва Тимур Одиловлар эса "Олимпик-МобиУз" жамоасига ўтишди. Ёш футболчи Миркомил Абдураззоқов эса "Олимпик" сафига йўл олди.

"Насаф" жамоаси эса жароҳатланган Алибек Давроновнинг ўрнини босиш учун вариантлар излади. "Сурхон" футболчиси Шоҳжаҳон Султонмуродов ва "Локомотив" ҳимоячиси Дилшод Комиловлар иккинчи даврада "Насаф" сафига ҳаракат қилишади. Асли келиб чиқиши суданлик Валентин Юэл ва сербиялик Стефан Коловичлар энди "Насаф" жамоаси либослари остида ҳаракат қилишади. Ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этган ягона футболчи грузиялик легионер Темур Чогадзе бўлди. Грузиялик футболчис ва клуб ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди.



Абдулвосит Бектемиров тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика