Лусио фаолиятини якунлади

30 янв 2020, 08:57
Бразилиялик ҳимоячи футболчилик фаолиятига нуқта қўйди.

Бразилия терма жамоаси собиқ аъзоси, “Бавария” ва “Интер” клубларида тўп сурган Лусио футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди.

“22 йиллик фаолиятдан сўнг бутсаларни михга илиш вақти етди. Футбол учун Худога ва оиламга раҳмат айтаман”, — дея ёзади Лусио.

41 ёшли Лусионинг сўнгги клуби “Бразиленсе” бўлди. У Бразилия чемпионатининг 4-дивизионида ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Instagram/Lucio

Сўнгги янгиликлар

Барча ›