UZ

Сўнгги янгиликлар

02:41Михайлович - “Спортинг” бош мураббийи!   0 02:16Эрон терма жамоаси ҳимоячиси учун ЖЧ-2018 якунланди  0 01:56Роберто Мартинес: “Жамоам билан фахрланаман”  0 01:39ЖЧ-2018. G гуруҳидан плей-оффга қайси жамоаларнинг чиқиши деярли аниқ  0 01:28Англия - Тунис. Ўйин статистикаси билан танишинг   5 01:22Тунис - Англия: Кейн учрашувнинг энг яхши фуболчиси  0 01:09Olamsport: Элнур Абдураимовга рақиб топилди, теннисчимиз кучли рақибни мағлуб этди ва бошқа хабарлар  3 01:06Саудия Арабистони делегацияси жой олган самолёт двигатели ҳавода ёниб кетди  2 00:38Расман. “Рома” бош мураббийи шартномани узайтирди  0 00:25ЖЧ-2018. Кейннинг дубли Англияга ғалабани тақдим этди  64 00:21Захирадан майдонга тушишни истамаган футболчи мундиални тарк этди  7 00:03“Фенербахче” раҳбари бош мураббийни истеъфога чиқарди  1 23:47Панама устози: “Бугун биз кўп нарса ўргандик”  1 23:31ЖЧ-2018: Неймар бугунги машғулотларни ўтказиб юборди  4 23:17Швеция терма жамоаси бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?   2

"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? Янгиликлар

"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

Теглар :  ЖЧ-2018Лужники
ЖЧ-2018нинг энг асосий аренаси "Лужники" ҳақида нималарни билишимиз керак?

• ЖЧ-2018нинг 7та ўйини, шу билан бирга очилиш ва ёпилиш маросими ҳам “Лужники” стадионида бўлиб ўтади.
• Тўрт йиллик қайта таъмирлаш ишларидан сўнг, хозирда 80 минг томошабин стадионга ташриф буюриши мумкин.

Ана-мана дегунча Жаҳон Чемпионати бошланишига ҳам тўрт ойгина вақт қолди. Нафақат 32 жамоа, балки миллионлаб футбол ишқибозлари бу онларни интиқлик билан кутмоқда. Бугун учрашув олиб бориладиган майдонлардан бири ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳа, бу сиз билган ўша “Лужники” стадиони.


Ўйинлар

“Лужники”ни мундиал бўлиб ўтадиган асосий майдонлардан бири дея эътироф этиш мумкин. Бу ерда турнирнинг очилиш маросими ҳамда ўйини, гуруҳ босқичидаги учта ўйин, 1/8 финал ўйини, ярим финал ва финал беллашувлари бўлиб ўтади.



Имкониятлари

Жаҳон Чемпионатигача таъмирланган “Лужники” стадионига эндиликда 80 000 томошабин келиши мумкин. Тўрт йил давом этган қайта қурилиш ишларигача, стадион 78 000 одам учун мўлжалланган эди. 1950-1960 йилларда эса СССР термасининг ўйинлари “Ленин” номидаги марказий стадионда (“Лужники”нинг аввалги номи) ўтказилар эди. Стадион сиғими 100 000 томошабинга мўлжалланганди.


Жойлашиши

“Лужники” табиатнинг гўзал манзаралари жо бўлган масканда, 180 гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган Олимпия комплекси ҳудудида жойлашган. 10 мингдан ортиқ москваликлар спортнинг бир неча тури билан айнан “Лужники” стадионида шуғулланишади. Бу жой ҳозирги кунда оилавий сайр ва дам олиш учун ажойиб жой ҳисобланади.



Биласизми?

2013 йил ёзда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионти тугаганидан сўнг, аренанинг қайта қурилиш ишлари бошланган. Таъмир жараёнида стадион фақатгина футбол учун мослаштирилди: югуриш йўлакчалари олиб ташланди, томошабинларга ҳалақит қиладиган устунлар олиб ташланди. Стадион томида ҳам ўйинни кузатиш учун барча шароитлар яратилди.


Дастлабки ўйинлар

Янги “Лужники”даги биринчи ўйин 2017 йилнинг 11 ноябрь кунида бўлиб ўтган. Ўша куни Аргентина жамоаси Россия термаси билан баҳс олиб борди. Ўйин аргентиналикларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Навбатдаги учрашув 23 март куни Россия термаси ва Жанубий Американинг бошқа бир гранди — Бразилия термалари ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.



Мерос

“Лужники” доим мамлакатнинг асосий аренаси бўлиб келган. Миллий терма жамоа меҳмонларни асосан шу стадионда кутиб олади. ЖЧ-2018дан сўнг, стадион ўз мақомини сақлаб қолади деб умид қиламиз.




Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +33   

Фикрлар

+6   
01 фев 09:06:55
superstar
1968 йил

Лужники стадиони 52.000 томошабин

СССР кубоги финал

Торпедо (Москва) - Пахтакор 1:0
+2   
31 янв 22:05:19
nodirbek0411
Jiru chelsiga o'tdi 18-raqamda
+2   
31 янв 22:04:20
Savlat Ibragimov
Rasman jiru chelsiga otdi
+1   
01 фев 12:01:19
Warrior ( Real Madrid )
Ваув мана стадион куриш шунака булади качон бизда хам водийларда хам шунака стадионлар буларкин
+1   
01 фев 08:50:56
bek_1001
Sergio Ramos фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хозир яна Бабаян эсланади
xa babayanga qoshilib qarindoshlarixam eslanadi
+1   
01 фев 08:05:08
Kaka
Adashmasam 2012 -yil Anji-Nyukasl Yevropa ligasida shu stadionda uynudi. Stadionga 200-300 ozbek borib Odil Ahmedovni qullab turudik. Stadionni ancha uzgartirib tashlabdi.
+1   
01 фев 07:59:45
ARSENAL FC
Бизда БУНЁДКОР стадиони бор!
+1   
31 янв 22:32:09
Tom Jerry
moylovingga bit tushgir va uni bollari bo'lmaganida edi...
+1   
31 янв 22:02:36
Sergio Ramos
Хозир яна Бабаян эсланади
   
02 фев 03:58:40
Миха Абдуллаев
Kaka фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Adashmasam 2012 -yil Anji-Nyukasl Yevropa ligasida shu stadionda uynudi. Stadionga 200-300 ozbek borib Odil Ahmedovni qullab turudik. Stadionni ancha uzgartirib tashlabdi.
Сиз точно адашдиз ! Биринчидан Анжи Нюкасль билан эмас Ливерпул билан уйнаган Иккинчидан уйин лужникида эмас Черкизовскийдаги Локомотив стадионида булган Учинчидан стадионда сиз айтганчалик 200-300 эмас 1500-2000 атрофида узбеклар булган !
   
01 фев 09:41:46
Liverpool0890
Hech narsani bilishimiz shart emas u stadionda o`ynamagandan keyin nima keragi bor bu axborotlarni
   
01 фев 09:26:52
Ajax Amsterdam
Tom Jerry фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
moylovingga bit tushgir va uni bollari bo'lmaganida edi...
Bo'lmagan paytda xam chiqa olmagan
   
01 фев 09:23:09
Dilshod Atxamov
москвада енгил атлетика стадионлари комаптиде, Динамониям бузуб ташашганди адашмасам.
   
01 фев 08:42:25
begobod
Ажойиб стадион.куп уйинларни курганман.айникса россия -англия уйини .
   
01 фев 08:25:10
goooooooooool
Tugri
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЖЧ-2018. Месси пенальтидан фойдалана олмаган ўйинда Аргентина очко йўқотди ЖЧ-2018. Месси пенальтидан фойдалана олмаган ўйинда Аргентина очко йўқотди
ЖЧ-2018 доирасидаги навбатдаги учрашувда Аргентина Исландияга қарши...  373
ЖЧ-2018. Амалдаги чемпион Германия мундиални мағлубият билан бошлади ЖЧ-2018. Амалдаги чемпион Германия мундиални мағлубият билан бошлади
Жаҳон чемпионатининг навбатдаги ўйинида Германия Мексика терма...  195
ЖЧ-2018. Роналдунинг хет-триги испанларни ғалабадан маҳрум қилди ЖЧ-2018. Роналдунинг хет-триги испанларни ғалабадан маҳрум қилди
ЖЧ-2018 “В” гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашувда Испания ва...  176
ЖЧ-2018. Бразилия Швейцарияни мағлуб эта олмади ЖЧ-2018. Бразилия Швейцарияни мағлуб эта олмади
Бразилия ва Швейцария ўртасидаги ЖЧ-2018 1-тур учрашуви 1:1 ҳисобида...  169
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг