UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  77 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  10 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  406 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  37 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11

“Локомотив” янги футболчиларни таништирди ФОТО Янгиликлар

“Локомотив” янги футболчиларни таништирди ФОТО

Бугун “Локомотив” стадионининг матбуот анжуманлари залида 2019 йил футбол мавсуми олдидан янги футболчиларни таништириш маросими ўтказилди.

Маълумки, “Локомотив” мавсумга тайёргарлик чоғида 8 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади. Жамоа сафини эса Игнатий Нестеров, Санжар Шоаҳмедов, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Садриддин Абдуллаев, Марат Бикмаев, Николай Погребняк тарк этишди.

Кетганлар ўрнини тўлдириш мақсадида қуйидаги футболчилар таклиф этилди:

Азиз Ҳайдаров (аввалги жамоаси “Бунёдкор”)
Жамшид Искандеров (аввалги жамоаси “Пахтакор”)
Филип Райевац (аввалги жамоаси “Бунёдкор”)
Авазбек Ўлмасалиев (аввалги жамоаси “Нефтчи”)
Йован Жокич (аввалги жамоаси АГМК)
Даврон Ҳошимов (аввалги жамоаси “Навбаҳор”)
Жавоҳир Илёсов (аввалги жамоаси “Металлург”)
Арслонмурод Аманов (аввалги жамоаси “Бухоро”)

Бугунги таништирув маросимида “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров, футболчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Таништирув маросимида янги футболчиларнинг жорий мавсум қайси рақамли футболкаларда тўп тепиши ойдинлашди.

Демак, Азиз Ҳайдаров №7, Жамшид Искандеров №8, Филип Райевац №9, Авазбек Ўлмасалиев №19, Йован Жокич №23, Даврон Ҳошимов №24, Жавоҳир Илёсов №35 ва Арслонмурод Аманов №71 рақамли футболкаларда “Локо” сафида ўйнайдиган бўлишди.

Қуйида тадбирдан фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика