Даврон Ҳошимов "Навбаҳор"дан кетди

Aziz Tukhtamuradov
6 янв 2024
31 ёшли тажрибали ҳимоячи Давронбек Ҳошимов "Навбаҳор"ни тарк этди.

Ҳошимов “Навбаҳор” таркибига 2020 йилнинг 2-даврасида қўшилиб, 2023 йил якунига қадар ўйнади. 

“Лочинлар” таркибидаги 3,5 йиллик фаолияти давомида тажрибали футболчи Суперлига баҳсларида жами 65 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голга ассистентлик қилди.

“Навбаҳор”нинг сўнгги йиллардаги муваффақиятларига тажрибали ҳимоячи муносиб ҳисса қўшди.   

Биз Давронбек Ҳошимовга “Навбаҳор”даги фаолияти учун клубимиз ва мухлислар номидан миннатдорчилик билдириб, янги жамоасида омад ёр бўлишини тилаймиз, дейилади "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати хабарида.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: