“Локомотив” собиқ вице-президенти: “Жалолиддинов ўз ёш тоифасидагилар орасида энг иқтидорли футболчилардан бири, у Жоау Мариудан кучлироқ бўлади”

Eldor Akmurzayev
18 июл 2020, 20:34
Москваликлар собиқ-вице президенти Юрий Белоус “Бунёдкор” аъзоси Жасур Жалолиддинов фаолиятини “Локомотив”да давом эттиришини тасдиқлади.

“Ҳа, бу ҳақиқат. У ўз ёш тоифасидагилар (2002 йил туғилган) орасида энг иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади ва Осиёнинг энг яхши беш ўйинчиси қаторида. Бу зўр футболчи. Жуда ажойиб.

Ўйлашимча, у Жоау Мариудан кучлироқ бўлади. Ишонаманки, мазкур футболчи яқин йилларда "Локомотив”нинг ўйинини аниқлаб беради”, дея қайд этган Белоус.

Аввалроқ, Жалолиддинов “Бешиктош”ни эмас, “Локомотив”ни танлагани ҳақда маълумот бергандик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Metaratings.ru