UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  2 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  6 20:21АПЛ. "Арсенал" – "Тоттенхэм": Инкапье, Эзе, Мерино, Дансо ва Қудус асосийда!  2 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  3 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  13 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  13 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  14 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  7 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3

Жалолиддинов "Бешиктош"ни эмас "Локомотив"ни танлади Янгиликлар

Жалолиддинов "Бешиктош"ни эмас "Локомотив"ни танлади

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов Москванинг "Локомотив" клубига кўчиб ўтишга яқин турибди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Москва клуби футболчи учун "Бунёдкор"га 350 минг евро тўлайди.

Бизга маълум бўлишича Туркиянинг "Бешиктош" клуби ҳам Жалолиддиновга қизиқиш билдирган ва "Бунёдкор"га расмий таклиф юборган.

Туркия клуби футболчи учун 400 минг АҚШ доллари (тахминан 350 минг евро) беришга тайёр эди. 

Бундан ташқари "Бешиктош" Туркия чемпиони бўлса ва Жасур 15та ўйин ўйинда камида 45 дақиқадан ўйнаса бонус тариқасида 50 минг АҚШ доллари

агар "Бешиктош" чемпион бўлса ва Жасур 30та ўйинда камида 45 дақиқадан ўйнаса бонус тариқасида яна 50 минг АҚШ доллари бермоқчи бўлган. 

Кейинги трансфер пулидан "Бунёдкор"га 10 фоиз тўланар эди. 

Футболчининг ўзига эса ойига 15 минг евро маош таклиф қилинган. Маошдан ташқари "Бешиктош" футболчининг ўзига ҳар йили бонус ҳам таклиф қилган:
Биринчи йилга 50 минг евро
Иккинчи йилга 200 минг евро
Учинчи йилга 250 минг евро
Тўртинчи йилга 300 минг евро




Бироқ Жасурнинг ўзи Россия клубига ўтишни истади ва "Бунёдкор" раҳбарияти унинг истагига қарши бормади.

"Россия чемпионатида ўйнашни истадим. Шу боис "Бешиктош" эмас "Локомотив" вариантини танладим. "Бунёдкор" раҳбариятига танловимни ҳурмат қилишгани учун раҳмат айтаман", - дейди Жалолиддинов championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Рейтинг: +108   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика