UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22Пепе "Арсенал"дан кетиш ҳақида ўйламоқда  0 21:03Бернардески "Ювентус"ни тарк этади  1 20:45Виктор Кумиков: "Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди"  3 20:30Ҳаким Фузайлов: "Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди"  4 20:07Про лига. "Ғиждувон" ўз уйида ғалабага эришди, "Андижон" "Бухоро" билан муроса кўчасини танлади, "Турон" "Хоразм" билан дуранг ўйнади  3 19:45"Бавария" собиқ устози "Вольфсбург"ни бошқаради  1 19:26"Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг америкалик футболчисига кўз тикди  1 19:07"Бавария" Нойер билан келиша олмаяпти  5 18:52"Динамо" бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига маҳаллий мутахассис тайинланди  36 18:47ПСВ Люк де Йонг билан шартнома имзоламоқчи  0 18:26Тимур Кападзе: "Илоҳим, Осиё чемпионатига жароҳатларсиз етиб борайлик"  5 18:24Ди Мария ПСЖдаги шериклари билан хайрлашди  5 18:01Де Лаурентис: "Барселона"да трансферлар учун пул бор деб ўйламайман"  3 17:38Байига Франциянинг икки клуби қизиқмоқда  1 17:29Ўзбекистон U-23. Кападзе кимларни чақирди ва кимларни чақирмади? Кимлар Осиё чемпионатида қатнашмайди?  29

"Локомотив" легионери 3 ўйинга четлаштирилди, "Пахтакор" футзалчиларининг жазолари енгиллаштирилди Янгиликлар

"Локомотив" легионери 3 ўйинга четлаштирилди, "Пахтакор" футзалчиларининг жазолари енгиллаштирилди

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унга кўра, бир қатор футболчилар ва расмийларга нисбатан турли хил санкциялар қўлланилди.

Coca Cola Суперлига
Учрашув:
"Локомотив" – "Сўғдиёна"
Жаримага тортилди: Славко Дамьянович ("Локомотив" футболчиси )
Сабаб: Бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун
Қарор: 3 та учрашувга дисквалификация ва жарима интизом чораси

U-21 Биринчилиги
Учрашув:
"Сўғдиёна U-21" – "Пахтакор U-21"
Жаримага тортилди: Ойбек Нурматов ("Сўғдиёна U-21" футболчиси )
Сабаб: Рақиб футболчисига қасддан тирсаги билан зарба бергани учун
Қарор: 3 та учрашувга дисквалификация ва жарима интизом чораси

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати

2019 йилнинг 17 декабрь куни футзал Олий лигасининг АГМК – "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги финал учрашувидан сўнг "Пахтакор" жамоаси аъзолари Авазбек Абдувалиев, Дилшод Ирсалиев, Акмал Ҳазратқулов ва Феруз Фахриддинов оммавий жанжал келтириб чиқарган эди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг 2019 йил 19 декабрь санасидаги йиғилишида ушбу футзалчиларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган эди.

"Пахтакор" футзалчилари 2020 йилнинг 22 июнь куни ўз ишидан пушаймонлиги, ушбу иш қайта такрорланмаслигини билдириб, мурожаат қилишгани ва пандемия шароитидан келиб чиқиб, мазкур футзалчиларга белгиланган четлаштириш чоралари қайта кўриб чиқилди. Унга кўра:

Авазбек Абдувалиев, Дилшод Ирсалиев ва Акмал Ҳазратқуловга нисбатан 10 та учрашувга четлаштириш интизом чораси 5 та учрашувга алмаштирилди ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Феруз Фахриддиновга нисбатан 20 та ўйинга дисквалификация қилиш чораси эса 10 та ўйинга қисқартирилди ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика