

Инглизлар футболчини сотиб олиш учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Барелла янада ўсиш мақсадида ёзда “Интер”ни тарк этишни ўйламоқда. Миланликлар раҳбарияти ҳам футболчини яхши суммага қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди.
Якунланаётган мавсумда Барелла барча мусобақаларда 46 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди.



