"Ливерпуль" "Рома" ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
14 фев 2022, 13:15
"Рома" хавбеки Николо Заньоло Англияга йўл олиши мумкин.

22 ёшли ярим ҳимоячига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда.

Англия гранди ўйинчи учун Туриннинг "Ювентус" клуби билан курашади. "Рома" Заньолони сотишни режалаштирмоқда, сабаби у билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Унинг шартномаси яна икки йилга амал қилади.

Николо жорий мавсум А Серия доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›