

Қайд этилишича, трансфер Муҳаммад Салоҳнинг келажагига боғлиқ. Мисрлик Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин. Агар футболчи жамоани тарк этса, "қизиллар" Витиньяни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Хавбекнинг меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 90 млн еврога баҳоламоқда.
Витинья жорий мавсум ПСЖ сафида 18 та ўйин ўтказиб, уларда 5 та гол ва 8 та ассист қайд этди.



