"Ливерпуль" ўйинчиси "Барселона"дан таклиф кутмоқда

Alisher
23 июн 2024, 13:34
"Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Диас "Барселона" билан музокаралар ўтказишга тайёр.

"Кўк-анорранглилар" колумбияликни "Атлетик"дан Нико Уильямс билан биргаликда энг олди мақсад сифатида белгилаб олишди. Журналист Фернандо Полонинг хабарига кўра, "Барселона"га айни дамда кўпроқ Диас варианти ёқмоқда, сабаби у испандан кўра тажрибалироқ ва самарадорроқдир. 27 ёшли "Ливерпуль" футболчиси эса каталонияликларнинг аниқ таклиф беришларини кутмоқда.

Луис Диаснинг эҳтимолий трансфер нархи 60 млн еврога баҳоланмоқда. "Барселона" бундай битим учун Рафинья Диасни сотишига тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ffpolo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›