ЖЧ. Бразилия Гаитини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

20 июн 2026, 07:30
C гуруҳи 2-тури доирасидаги Бразилия - Гаити учрашуви якунланди.

ЖЧ, C гуруҳи, 2-тур

Бразилия - Гаити 3:0

Голлар: 23, 36 - Матеус Кунья, 45+3 - Винисиус Жуниор

Бразилия: 1. Алисон Бекер, 13. Данило, 4. Маркиньос, 3. Габриэл Магальяйнс, 16. Дуглас Сантос, 8. Бруно Гимарайнс (2. Эдерсон, 81’), 11. Рафинья (26. Райан, 40’), 7. Винисиус Жуниор (18. Данило, 81’), 5. Каземиро, 20. Лукас Пакета (22. Габриэл Мартинелли, 64’), 9. Матеус Кунья (19. Эндрик, 64’).

Захира: 12. Вевертон, 23. Эдерсон, 6. Алекс Сандро, 14. Бремер, 15. Лео Перейра, 24. Рожер Ибаньес, 17. Фабиньо, 21. Луис Энрике, 25. Игор Тьяго.

Гаити: 1. Жонни Плесид, 2. Карлан Аркюс (25. Доминик Симон, 46’), 4. Рикардо Ад, 5. Анн Делькруа, 8. Мартин Эксперьянс, 22. Жан-Кевин Дюверн, 21. Хосуэ Казимир (11. Луисиус Дон Дидсон, 63’), 17. Денли Жан Жак, 10. Жан-Рикнер Беллегард (7. Деррик Этьенн, 82’), 15. Рубен Провиданс (16. Ленни Жозеф, 71’), 20. Францди Пьерро (18. Вильсон Изидор, 46’).

Захира: 12. Александр Пьер, 23. Жозуэ Дюверге, 3. Кито Термонси, 13. Дюк Лакруа, 14. Гарвен-Миши Метусала, 24. Вильгенс Поген, 6. Карл Сенте, 26. Вуденски Пьер, 9. Дюкенс Назон, 19. Яссин Фортюн.

Огоҳлантиришлар: 4 - Карлан Аркюс, 45+4 - Францди Пьерро, 65 - Дуглас Сантос, 72 - Денли Жан Жак

🕘 90+6. Ўйин якунланди!

90+2. Симоннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Алиссон қийинчилик билан қайтарди.

90+1. Мартинелли жарима майдончасига кириб бориб тўпни ўнгга узатди, бироқ Эдерсон якуний зарбага улгурмади…

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. Гаити сўнгги дақиқаларни фаол ўтказди, бир қатор ҳужумлар бўлди, аммо натижа яхши бўлмади.

78. ГОЛ! Эндрик ҳисобни йириклаштирганди, бироқ бу вазиятда у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

76. Дуглас Сантоснинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

69. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

68. Мартинеллининг ажойиб зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди…

63. Рикардонинг бош билан берган зарбасини Алиссон қийинчилик билан қайтарди!

60. Бразилияликлар катта куч билан олдинга юриш қилмоқда, аммо якунловчи футболчи топилмаяпти.

56. Винисиус яхши вазиятга чиқиб борганди, бироқ якуний зарбани беришди кечикди.

🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

🕘 45+6. Биринчи бўлим якунланди.

45+4. Дастлабки бўлимдаёқ ўйин тақдирини ҳал этишга арзирли голлар урилди ва иккинчи бўлимда фақат ва фақат мўжиза кутсак керак.

gettyimages-2281864703-2048x2048.jpg

⚽️ 45+3. ГОЛ! Винисиус ҳисобни йириклаштирди! Пакетанинг узатмасидан сўнг Вини бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва унинг зарбаси голга айланди!

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

🔄 40. “Барселона” вингери ўйинни давом эттиролмайдиган бўлди ва захирага олинди.

🏥 39. Рафинья майдонда ўтириб қолди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

37. Иккита гол кўрдик ҳозиргача, бироқ Гаити ўтган вақт ичида айтарли вазият яратмади.

gettyimages-2281864893-2048x2048.jpg

⚽️ 36. ГОЛ! Куньядан дубль! Пакета ҳужумни бошлади, Винисиуснинг заргарона узатмасидан сўнг эса Матеус зўр зарба бериб, гол урди!

29. Пакетанинг ажойиб узатмасидан сўнг Рафинья бирга-бир вазиятга чиқди, бироқ кучсиз зарба берди…

26. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

24. Гаитидан фаоллик кутамиз, албатта буёғига. Бразилия ҳам олдинга кўп юриш қилса керак.

gettyimages-2281862247-2048x2048.jpg

⚽️ 23. ГОЛ!  Кунья ҳисобни очди! Винисиуснинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди, уни эса Матеус дарвоза аниқ йўллади!

22. Рафинья дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, аммо ноаниқ кетди… Қўшимчасига бу ҳолатда оффсайд ҳам бўлган экан.

17. Винисиуснинг зарбаси рекошетга учраб, ноаниқ кетди.

12. ГОЛ! Рафинья ажойиб комбинациядан унумли фойдаланиб, гол урганди, бироқ оффсайд бўлган экан.

8. Винисиус чап қанотдан юриш қилиб жарима майдончасига кирди, аммо якуний узатмани бера олмади. 

5. Учрашув бразилияликлар тўп назорати остида старт олди. 

🕛 1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни C гуруҳи 2-тури доирасидаги Бразилия - Гаити учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia