

“Айни пайтда “Манчестер Сити” дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири. “ПСЖ” ҳам шулар қаторида. Аммо олдинда ҳали кўплаб учрашувлар бор ва бу руйхатдан “Реал”ни ўчириб ташламасдим. Уларда катта тажриба ва маҳорат бор.
Бундан ташқари “Бавария” ҳам борки, улар яхши тайёргарликка эга ва охиригача курашишади”, дейди Месси “World Soccer»га берган интервьюсида.
“Реал” ва “ПСЖ” Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида ўзаро куч синашишади.



