"Лион" юлдузи варрак учириш вақтида жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
25 июн 2022, 19:11
"Лион" ярим ҳимоячиси Лукас Пакета тез орада бармоғини операция қилдиради.

Футболчи варракни учириш чоғида жароҳат олган.

"Болалигимдаги ўйинлар ҳақидаги хотираларимнинг ҳам ўз оқибати бор. Бугун мен варрак учиришга қарор қилиб, бармоғимни кесиб олдим. Келажакда ҳаракатлар билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги учун кичик операцияни бошдан ўтказаман", – деб ёзди Пакета Twitter'да.

Пакета ўтган мавсумда барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/LucasPaqueta97