"Лестер Сити": "Раньери клубнинг хайрия фондига 1,75 млн. евро ўтказгани йўқ"

Aslanov Jasurbek
1 мар 2017, 15:18
"Лестер Сити" бош мураббийлигидан ҳайдалган Клаудио Раньери "тулкилар"дан оладиган бадал пулининг ярмини (1,75 млн. евро) клуб хайрия фондига ўтказгани йўқ.

Ушбу маълумот ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди ва кўпчилик Раньерига миннатдорчилик билдирди. "Лестер Сити" "Leicester Mercury" нашрининг илтимосига жавоб қайтарди ва бу маълумот нотўғри эканини айтди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com