"Лестер Сити" бир йил аввалги хафагарчилик туфайли Слиманини "Вест Хэм"га қўйиб юбормади
02 фев 2018 14:30
Янгиликлар
"Лестер Сити" бир йил аввалги хафагарчилик туфайли Слиманини "Вест Хэм"га қўйиб юбормади
"Лестер Сити" раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Ислам Слимани "Вест Хэм"га ижарага беришни истамади.
Бунга сабаб "болғали жангчилар" вице-президентининг "тулкилар" раҳбарига айтган гапларидир.
Маълумотларга кўра, "Вест Хэм" вице-президенти Каррен Брэйди бир йил аввал Клаудио Раньери кетгани туфайли The Sun газетасида "Лестер" раҳбарияти ва клуб президенти Вичая Шриваддханапрабхани танқид қилган эди. "Тулкилар" Слиманини "Ньюкасл"га ижарага беришди.
Фикрлар