"Челси" Жекодан ташқари яна бир ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда

Aslanov Jasurbek
21 янв 2018, 17:12
"Лестер Сити" ҳужумчиси Ислам Слимани фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин.

Лондон клуби жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва 29 ёшли футболчини мавсум охиригача ижарага олиши мумкин.

"Лестер" жазоирликни ижарага беришни эмас, сотишни мақсад қилган.

Жорий мавсум Слимани Премьер-лиганинг 12та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урди ва 1та голли пас берди.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" "Рома" ҳужумчиси Эдин Жекони ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times

Сўнгги янгиликлар

Барча ›