Лаутаро Мартинес: "Интер" мавсум сўнггига қадар биринчи ўринни сақлаб қолишга ҳаракат қилади"

Alisher
15 фев 2021, 16:50
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес А Серия 22-тури доирасидаги "Лацио" (3:1)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Биз етакчилигимиздан жуда ҳам мамнунман. Бу ҳали бошланиши, биз мавсум сўнггига қадар биринчи ўринни сақлаб қолишга ҳаракат қилишимиз керак.

"Милан" билан дерби? Агар биз биринчи ўринда қолмоқчи бўлсак, унда одатдаги усулда давом этишимиз керак", - дейди Мартинес.

"Нерадзуррилар" 22 турдан сўнг 50 жамғарган ҳолда биринчи ўринда боришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football-Italia