Лапорта: "Бавария"нинг жавобини кутяпмиз"

Mirjalol Normatov
7 июл 2022, 21:13
"Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб "Бавария"га Роберт Левандовски борасида таклиф жўнатганини тасдиқлади.

"Левандовски борасида таклиф жўнатдик, энди "Бавария"нинг жавобини кутяпмиз. Кўрамиз, бу ижобий бўлармикин...

Бундай юқори статусли футболчининг ўзи "Барселона"га ўтишни истаётганидан хурсандмиз. Шу сабабли "Бавария" ҳам таклифимизни тўғри баҳолаши керак", - деди Лапорта.

Якунланган мавсумда 33 ёшли форвард "Бавария" таркибида 50 ўйинда қатнашиб, 46 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар

Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal