UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  37 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  17

Ла Лига. Видалнинг голи "Барселона" ғалабасини таъминлади Янгиликлар

Ла Лига. Видалнинг голи "Барселона" ғалабасини таъминлади

Испания чемпионати 36-туридан ўрин олган "Вальядолид" - "Барселона" баҳси ўз ниҳоясига етди.


Вальядолид – Барселона 0:1 

«Хосе Соррилья»

Гол: 0:1 – 15 Видаль.

Вальядолид – Масип, Рауль Гарсия (Начо Мартинес, 25), Мойяно, Санчес, Хоакин Фернандес (Эрвиас, 46), Алькарас (Унал, 46), Сан-Эметерио, Кике Перес, Оливас, Гвардиола (Сандро Рамирес, 61), Плано (Вальдо Рубио, 80).

Барселона – тер Штеген, Альба, Семеду, Пике, Серхи Роберто, Пуч (Ракитич, 57), Видаль, Бускетс (Фирпо, 74), Лангле (Араухо, 57), Месси, Гризманн (Суарес, 46).

Огоҳлантиришлар: Лангле (40), Алькарас (45), Кике Перес (65), Альба (78).


Учрашув якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+3. Еҳҳҳ, Видалнинг ўнг қанотдан узатган паси Суаресгача етиб бормади, уругвайлик ичкарида бир ўзи эди. 

90+2. Мезбонларнинг хавфли ҳужуми! тер Штеген ва ҳимоячилар хавфни бартараф қилишди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

89. Видалнинг пасини рақиблар олиб қўйишди. 

86. Статистикаларга кўра, "Барса" ушбу ўйинда деярли 800 та пас берди. 

85. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика:  30% - 70%.

84. Мариннинг узатмасидан кейин тер Штеген тўпни уриб юборди, ундан кейин ҳимоячи Араухо тўпни қайтариб юборди. 

82. Фирпо рақиб хавфли ҳужумини олдини олиш мақсадида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

80. "Вальядолид"да ўзгариш: Плано ўрнига Марин туширилди. 

78. Альба ҳакам билан баҳслашгани учун сариқ карточка олди.  

78. Ўйин тўхтатилди. Ҳакам футболчилар сув ичиб олишлари учун имконият тақдим этди.  

Пенальти бормиди?  >  Овоз беринг

74. "Барселона"да ўзгариш: Бускетс ўрнига Фирпо майдонга туширилди. 

72. Суарес рақиб жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам ҳеч нарса бўлмади деб топди. 

71. Бу гал Суарес Планони чалиб йиқитди. Ниҳоят тўп "Барса"да, ҳужум бошланмоқда.  

69. Бускетс қоидани бузди. У Рамиресни йиқитди.  

68. Мезбонларнинг ҳужуми қайтарилди, тўп Пикегача етиб келди ва у шошилмасдан шерикларги пас берди. 

65. Майдон марказида тезлик билан ҳужумга ўтиб кетаётган Роберто йиқитилди. Кике Пересга сариқ кўрсатилди. 

62. Начо Ракитични йиқитди, жарима зарбаси. Зарбани Месси ижро этди, дарвозабон тўпни қайтара олди. 

61. "Вальядолид"да ўзгариш: Серхио Гвардиола майдонни тарк этди, ўрнига Сандро Рамирес туширилди. 

60. Ууууууххх! тер Штегендан ажойиб сейв!  Энес Унал бош билан зарба йўллади, тер Штеген эса ажойиб реакцияси орқали хавфни бартараф этди. 

60. Бускетс Гвардиолага нисбатан қўпол ўйнади, у кутилмаганда Гвардиоланинг оёғини босиб олди.

59. Уххх! Кике Переснинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

57. "Барселона"да ўзгаришлар қилинди: Лангле ўрнига Араухо, Пуч ўрнига Ракитиш ўйинни давом эттиради. 

54. Гвардиола Бускетсни йиқитди, жарима тўпи. 

52. Захирадан ўйинга қўшилган Энес Унал узоқдан зарба йўллади, тер Штеген ўз ўрнида. 

51. Суарес ҳужумда кураш олиб борди ва бекорга майдонга тушмаганлигини исботлашни бошлади. 

49. Мессининг узатмаси Робертога етиб келди, Роберто ерлатиб Пучга пас берди, унинг зарбаси эса анча кучсиз чиқди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. 

45+4. Альба рақиб ҳужумини қайтариб қолишга эришди. 

45+2. "Вальядолид" дарвозабони тўпни эркин зарба орқали ўйинга киритди, "Барса" тўпни олиб қўйди. 

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

45. Алькарас огоҳлантирилди, у Артуро Видалга қарши жуда қўпол ўйнади. 

44. Ҳакам футболчиларга қатъий танбеҳ берди. 

42. Уххх! Мессининг ерлатиб тепган тўпи озгина ноаниқ... 

40. Лангле Планога нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

37. Хавфли! Кике Перес тер Штегенга қарши бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо йиқилиб тушди, кейин эса посбон тўпни олиб қўйди. 

36. Пике Планони йиқитди ва қоидани бузди. 

34. Давом этамиз. 

31. Ҳакам "time-out" эълон қилди. 

30. Рики Пуч ичкарига тўпни оширди, аммо Масип дарвозасидан ўз вақтида чиқиб келиб, тўпга эгалик қилди. 

29. "Барса" тўпга эгалик қиляпти, тики-така бўйича "мастер-класс". 

25. Семедунинг зарбаси! Дарвозабон ўз ўрнида. 

24. Ҳа, "Вальядолид"да мажбурий ўзгариш: Карнеро ўрнига Начо тушди. 

23. Ўйин тўхтаб қолди. "Вальядолид" футболчиси майдонда ётибди. 

20. Ууухх! Гризманн қулай вазиятдан фойдалана олмади, тўп унинг оёғига тегмасдан ўтиб кетди.  Семеду қанотдан пас берганди. 

18. Альба Пересга нисбатан қоидани бузувчи ҳаракат кўрсатди ва чамаси 24 метрдан мезбонлар жарима зарбасини тепишди, тўп жонли деворга тегиб хавфсиз кўриниш олди.  

15. ГООООООООООООООООООООЛЛЛ! Артуро Видаль Мессининг пасидан сўнг ҳисобни очувчи голни урди - 1:0! 

12. Рики Пучнинг шеригига пас берди, бироқ рақиблар тўпни олиб қўйишди. 

11. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика:  86% - 14%.

10. "Барселона" Пике орқали ҳужум бошлади, тўп майдон марказидан ҳужумгача етиб борди. Якунда мезбонлар тўпни олиб қўйишди. 

9. Клеман Лангле Пересга нисбатан қўпол ўйнади, жарима белгиланди. 

7. "Валяьдолид" ҳужумга ўтди, қанотдан ичкарига узатилган пас "Рокошет"дан сўнг Ттер Штегенга етиб келди.  

5. ЗАРБА! Семедунинг ажойиб пасидан кейин Пуч дарвоза томон зарба йўллади, аммо Масип учун бу қийинчилик туғдирмади.  

3. Рикард Пуч Кики Пересни майдонга қулатди, жарима тўпи. 

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 


Эслатма: Фати ўтган ўйинда қизил карточка олгани учун бугун ўйнамайди. Де Йонг ва Умтити жароҳатларини даволаш билан банд. Суарес эса захирада. 

Таркиблар эълон қилинди

- Ўйин 22:30да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун  Ла Лига 36-туридан ўрин олган "Вальядолид" ва "Барселона" ўртасидаги қарама-қаршиликни сиз билан бирга кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика