"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди

Mirjalol Normatov
17 янв 2026, 10:23
Оливер Гласнер ушбу мавсум якунланганидан кейин жамоадан кетишини маълум қилди.

"Бир неча ойлар олдин клубга бошқа чақирувлар исташимни айтдим", - деди 51 ёшли мураббий, клубдан бўлган шартномага қўл қўймагани сабабини тушунтириб.

Асвтриялик мураббий 2024 йил февралидан буён жамоани бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида "Пэлас" Англия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. У "Айнтрахт" билан Европа лигаси совринига ҳам эга чиққанди.

Айни дамда "Пэлас" АПЛда 21 ўйинда 28 очко тўплаган ҳолда 13-ўринни эгаллаб турибди.

Олдинроқ Гласнерга "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano