Ковач: "Мбаппега 3-4 футболчини бириктириб қўйгандим"

Mirjalol Normatov
22 фев 2021, 13:50
"Монако" бош мураббийи Нико Ковач Франция чемпионатида ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

"Ўйиндан мамнунман. ПСЖ жуда кучли жамоа. Бутун бир ўйин давомида ғалабага лойиқлигимизни исботлаш учун ҳаракат қилдик. Рақибларда вазиятлар кўп бўлмади, шу сабабли футболчиларимни табриклашим мумкин.

Ўйин режаси? Биз Мбаппени қуролсизлантиришимиз керак эди, чунки у дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири. Унга 3-4 футболчини бириктириб қўйдим ва улар тўп Мбаппегача етиб бормаслигини таъминлашди.

Ҳимояда яхши ўйин кўрсатдик ва рақибларга вазият яратиши учун имконият қолдирмадик. Ушбу мавсумда иккинчи марта ҳам ПСЖни ютганимиздан хурсандман", - деди Ковач.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›