
Жанубий Кореянинг "Ульсан" клуби Жанубий Африка Республикасининг "Мамелоди Сандаунз" жамоасига гуруҳ босқичи 1-турида 0:1 ҳисобида ютқазди. Орландодаги "Inter&Co Stadium"да ўйин боши торнадо яқинлиги сабабли 65 дақиқа кейинга сурилди, ўйинчилар кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди, томошабинлар эвакуация қилинди.
25500 томошабин сиғадиган аренага 3412 киши ташриф буюрди. Бу турнирдаги энг паст кўрсаткич. Сиэтлдаги "Люмен Филд"да бўлган "Ривер Плейт" – "Урава Ред Даймондс" (3:1) ўйинига 11974 томошабин ташриф буюрган.
Таъкидлаш керакки, "Ульсан" ва "Мамелоди" ўйини – ФИФА веб-сайтида томошабинлар сони кўрсатилмаган ягона ўйин.