

Олдинроқ футболчи ижтимоий тармоқларда клубга боғлиқ эслатмаларни ўчириб ташлаган эди. Айбнинг саҳифаларида фақат "Nike" билан шартномаси борлиги кўрсатилган. "Инстаграм"дан унинг "Ливерпуль" формасидаги расмлари йўқолган.
"Қаердадир Айб билан муаммо борлиги ҳақида эшитдим. Аммо бундай эмас. Унинг "Борнмут"га қарши кўрсатган ўйинидан мамнунман. Жордан иккала голда ҳам иштирок этди. Шу сабабли у учун фақат хурсандман" - дейди Клопп.



