UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37ПСЖнинг асосий ярим ҳимоячиси клуб билан шартномасини узайтирди  5 00:23Лига 1. "Сент-Этьен" - ПСЖ учрашувининг асосий таркиблари эълон қилинди  1 00:19Ўзбекистон ОТЖ Испаниядаги йиғин доирасида Швейцария клуби билан назорат учрашуви ўтказди  5 23:52Икарди рафиқаси билан "Интер" учрашувига ташриф буюрди  12 23:49А Серия. "Наполи" - "Торино". Асосий таркиблар эълон қилинди  2 23:35Карикатура: "Милан"да Игуаин ва Пентекнинг фарқи  17 23:18Карим Бензема: "Франция термаси жамоасидан чақирув кутмаяпман"  26 22:56Аргентинада Эмилиано Сала билан хайрлашишди, ҳатто "Кардифф" бош мураббийи ҳам ташриф буюрди   40 22:48"Айнтрахт Франкфурт" - "Боруссия Мёнхенгладбах" 1:1  2 21:54Моуриньо Франция чемпионати доирасидаги учрашувга ташриф буюрди  5 21:33Гвардиола Саулни "Манчестер Сити"да кўришни истамоқда  4 21:07АГМК Ар-Риёдга етиб борди   61 21:07Солари: "Уч очко йўқотдик"  36 20:59"Спал" - "Фиорентина" 1:4  0 20:50Скоулз: "Сульшер энди бош мураббий бўлишга лойиқ"  7

Керакли маълумот. Барчаси футзал бўйича Осиё чемпионати ҳақида Янгиликлар

Керакли маълумот. Барчаси футзал бўйича Осиё чемпионати ҳақида

Бир мусобақа тугаб иккинчи катта турнир старт олиш арафасида. 9-27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионати биз учун муваффақиятли тугаб, вакилларимиз тарихда биринчи марта чемпионликни қўлга киритишди.

Энди эса яна бир катта мусобақа кутмоқда. Гап шундаки, Хитой Тайпейида 1-11 февраль кунлари футзал бўйича 15-Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бунда Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Осиё чемпионати ҳақида нималарни биламиз?

Мазкур мусобақа 15-марта ташкил этилмоқда. Бунгача ўн тўртта қитъа биринчилиги ўтказилган бўлиб, 2008 йилгача мусобақа ҳар йили тўхтовсиз ўтказиб келинган. 2008 йилдан кейин ОФК қарорига мувофиқ ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган бўлди. Бу мусобақа қайсидир жиҳати билан U-23 Осиё чемпионатига ўхшаб кетади.

Яъни, ҳар икки йилда битта бўладиган турнир бир сафар жаҳон чемпионати йўлланмаси учун, бир гал шунчаки ўтказилади. U-23 Осиё чемпионатида ҳам шундай, масалан, икки йилдан кейин бўлиб ўтадиган мусобақа Олимпиада ўйинлари учун кураш вазифасини ўтайди.

Хитой Тайпейида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати жаҳон чемпионатига йўлланма бермайди. Шунга қарамай, мазкур мусобақага бўлган қизиқиш катта. Мусобақа тарихига назар ташлайдиган бўлсак, дастлабки чемпионат 1999 йили Малайзияда ўтказилган. Осиёдаги энг кучли футзал терма жамоаси ҳисобланадиган Эрон айнан Малайзияда ўтказилган чемпионат ғолиби ҳисобланади.

Эронликлар шу пайтгача 11 марта Осиё чемпионатида зафар қучишган. Қизиғи шундаки, Эрон кетма-кет етти марта турнирда биринчи ўринни қўлга киритган. Япония уч марта ғолибликка сазовор бўлган. Ҳозиргача бу икки жамоадан бошқа ҳеч ким чемпион бўла олмаган. Агар омадимиз келиб футзал жамоамиз олтин медалларни қўлга киритадиган бўлса, ОФК тарихида Ўзбекистон футзал бўйича Осиё чемпионатида ғалаба қозонган учинчи жамоа бўлади.



Мусобақанинг барча финаллари

Қуйида барча мусобақаларнинг ҳамма финаллари ҳамда совриндорлар рўйхатини келтириб ўтамиз. Шуни айтиш лозим, Осиё чемпионатига мезбонлик қилиш бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда туради. Чунки юртимизда уч марта (2006, 2010, 2016) мазкур мусобақа ташкил этилган. Шунингдек, Эрон, Таиланд ва Вьетнамда икки мартадан мусобақа ўтказилган.

1999 йил. Малайзия
Финал. Эрон - Жанубий Корея 9:1
3-ўрин учун баҳс. Қозоғистон - Япония 2:2 (пенальтилар серияси 5:3)

2000 йил. Таиланд
Финал.
Эрон - Қозоғистон 4:1
3-ўрин учун баҳс. Таиланд - Япония 8:6

2001 йил. Эрон
Финал.
Эрон - Ўзбекистон 9:0
3-ўрин учун баҳс. Жанубий Корея - Япония 2:1

2002 йил. Индонезия
Финал.
Эрон - Япония 6:0
3-ўрин учун баҳс. Таиланд - Жанубий Корея

2003 йил. Эрон
Финал.
Эрон - Япония 6:4
3-ўрин учун баҳс. Таиланд - Қувайт 8:2

2004 йил. Макао
Финал.
Эрон - Япония 5:3
3-ўрин учун баҳс. Таиланд - Ўзбекистон 3:1

2005 йил. Вьетнам
Финал.
Эрон - Япония 2:0
3-ўрин учун баҳс. Ўзбекистон - Қирғизистон (учрашув ўтказилмаган)

2006 йил. Ўзбекистон
Финал.
Япония - Ўзбекистон 5:1
3-ўрин учун баҳс. Эрон - Қирғизистон 5:3

2007 йил. Япония
Финал.
Эрон - Япония 4:1
3-ўрин учун баҳс. Ўзбекистон - Қирғизистон 5:3

2008 йил. Таиланд
Финал. Эрон - Таиланд 4:0
3-ўрин учун баҳс. Япония - Хитой 5:3

2010 йил. Ўзбекистон
Финал.
Эрон - Ўзбекистон 8:3
3-ўрин учун баҳс. Япония - Хитой 6:1

2012 йил. БАА
Финал.
Япония - Таиланд 6:1
3-ўрин учун баҳс. Эрон - Австралия 4:0

2014 йил. Вьетнам
Финал.
Япония - Эрон 2:2 (пенальтилар серияси 3:0)
3-ўрин учун баҳс. Ўзбекистон - Қувайт 2:1

2016 йил. Ўзбекистон
Финал.
Эрон - Ўзбекистон 2:1
3-ўрин учун баҳс. Таиланд - Вьетнам 8:0


Барча чемпионлар ва Ўзбекистоннинг иштироки

Юқорида айтиб ўтганимиздек, шу пайтгача фақат иккита жамоа Осиё чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган: Эрон ва Япония. Эрон 11 марта (1999, 2000, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2007, 2008, 2010, 2016), Япония эса уч марта (2006, 2012, 2014) мусобақа ғолиби бўлган. Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак, бизнинг жамоа ҳозиргача тўрт марта 2-ўринни қўлга киритган.

Бу воқеа 2001, 2006, 2010 ва 2016 йилги мусобақаларда содир бўлган. Шунингдек, вакилларимиз ҳисобида учта учинчи ўрин бор (2005, 2007, 2014).

2004 йил Макаода бўлиб ўтган қитъа биринчилигида тўртинчи ўринни олганмиз. Жами иштирокчилар орасида Ўзбекистон рейтингда Эрон, Япония ва Таиланддан кейин тўртинчи ўринда бомоқда. Шу пайтгача бўлиб ўтган мусобақаларда 73та ўйин ўтказган бўлсак, шундан 48тасида ғалаба қозониб, беш марта дуранг ўйнаганмиз ва 20 марта мағлуб бўлганмиз. Тўплар нисбати 303-186, жами 149 очко жамғарганмиз.


Энг яхши футзалчилар

Футзал бўйича Осиё чемпионатида энг яхши футзалчиларни аниқлаш 2002 йилги мусобақадан бошлаб йўлга қўйилган. 1999, 2000 ва 2001 йилларда сорвиндор аниқланмаган. Энг кўп эронликлар турнирнинг энг яхши футзалчиси номига эга чиқишган. Бунгача номи анча машҳур Воҳид Шамсайи уч марта мана шундай совринни қўлга киритган.

2002 йил. Ануча Мунжарерн (Таиланд)
2003 йил. Воҳид Шамсаи (Эрон)
2004 йил. Муҳаммад Ризо Ҳайдариян (Эрон)
2005 йил. Кеничиро Когуре (Япония)
2006 йил. Кеничиро Когуре (Япония)
2007 йил. Воҳид Шамсайи (Эрон)
2008 йил. Воҳид Шамсайи (Эрон)
2010 йил. Муҳаммад Таҳери (Эрон)
2012 йил. Рафаэль Хенми (Япония)
2014 йил. Али Асгар Ҳассанзода (Эрон)
2016 йил. Али Асгар Ҳассанзода (Эрон)


Энг яхши тўпурарлар

Энг яхши тўпурарлар ҳам кутилганидек Эрондан. Фақат таиландлик Тердсак Чайман билан япониялик Кеничиро Когурени ҳисобга олмаганда доим Эрон футзалчилари мусобақа тўпурари бўлишган. Энг кўп гол урган ҳам Воҳид Шамсайи бўлиб турибди. У 2004 йил ўтказилган мусобақада 32та гол урган.

1999 йил. Козим Муҳаммади (Эрон), Ризо Ризойи Камол (Эрон) - 18
2000 йил. Тердсак Чайман (Таиланд) - 11
2001 йил. Воҳид Шамсайи (Эрон) - 31
2002 йил. Воҳид Шамсайи (Эрон) - 26
2003 йил. Воҳид Шамсайи (Эрон) - 24
2004 йил. Воҳид Шамсайи (Эрон) - 32
2005 йил. Воҳид Шамсайи (Эрон) - 23
2006 йил. Воҳид Шамсайи (Эрон) - 16
2007 йил. Кеничиро Когуре (Япония) - 12
2008 йил. Воҳид Шамсайи (Эрон) - 13
2010 йил. Муҳаммад Таҳери (Эрон) - 13
2012 йил. Воҳид Шамсайи (Эрон) - 7
2014 йил. Ҳуссайн Таййеби (Эрон) - 15
2016 йил. Субҳавут Тхуеанкланг (Таиланд) - 14


Бу йилги Осиё чемпионати ҳақида

Хитой Тайпейи мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида 16та жамоа иштирок этади ва жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинган. Ўзбекистон футзал терма жамоаси “B” гуруҳидан жой олган ва Жанубий Корея, Тожикистон ҳамда Японияга қарши баҳс олиб боради. Кўриб турганингиздек, гуруҳимиз анча жиддий, лекин чиқса бўлади.

"А" гуруҳи: Хитой Тайпейи, Вьетнам, Малайзия, Баҳрайн
"B" гуруҳи: Ўзбекистон, Япония, Тожикистон, Жанубий Корея
"С" гуруҳи: Эрон, Ироқ, Хитой, Мьянма
"D" гуруҳи: Таиланд, Қирғизистон, Ливан, Иордания

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. 1-7 февраль кунлари гуруҳ учрашувлари ўтказилса, 8 февралда чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади. 9 февралга ярим финал баҳслари қўйилган. 11 февралда эса финал учрашуви ўтказилади ва шу куни биз чемпион ва бошқа совриндорлар номини билиб оламиз.

Бизнинг гуруҳга назар

Ўзбекистон футзал терма жамоаси жой олган гуруҳ ҳақида бироз фикр юритамиз. Гуруҳдан катта эҳтимол билан Япония ва Ўзбекистоннинг чиқиши кутилмоқда. Лекин қолган икки жамоа - Тожикистон билан Жанубий Кореяни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак. Шу ўринда гуруҳимиздаги жамоалар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак.

ЎЗБЕКИСТОН
Энг яхши натижаси: 2-ўрин (2001, 2006, 2010, 2016)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 26

Таъриф: U-23 Осиё чемпионатида ғалаба қозонган жамоамизнинг йўлини бериб футзалчиларимиз ҳам Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритишса ажаб эмас. Ҳозирча Ўзбекистон футзал терма жамоаси шу пайтгача ўтказилган барча қитъа чемпионатларида иштирок этган ва тўрт марта иккинчи ўринни эгаллаган. Баҳодир Аҳмедов қўл остида ўйнайдиган жамоада Даврон Чориев, Дилмурод Шавкатов, Дилшод Раҳматов, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов кабилар етакчи бўлиши кутилмоқда.

ЯПОНИЯ
Энг яхши натижаси:
Чемпион (2006, 2012, 2014)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 15

Таъриф: Япония гуруҳдаги асосий рақибимиз ҳисобланади. Бу жамоа уч марта Осиё чемпионлигини қўлга киритган. Япония Токиода Аргентинага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Японлар устози Бруно Гарсия ҳисобланади.

ТОЖИКИСТОН
Энг яхши натижаси:
Чорак финал (2007)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 72

Таъриф: Тожикистон саралаш баҳсларида Эрондан сўнг иккинчи ўрин билан Осиё чемпионатига чиқди. Жамоанинг энг яхши натижаси 2007 йилда рўй берган. Ўшанда Тожикистон чорак финалга қадар етиб борганди. Бу жамоа яқинда "Қайрат" футзал клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Тожиклар таркибида Раҳмонали Шарипов билан Муҳаммаджон Шарипов гол муаллифи бўлишди.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Энг яхши натижаси: 2-ўрин (1999)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 71

Таъриф: Жанубий Корея футзал терма жамоаси саралаш ўйинларида Хитой ва Гонконгни ортда қолдириб биринчи ўринни эгаллади. Терма жамоанинг энг етакчи ўйинчилари - Ли Минг Ёнг, Чой Кюнг Жин, Ким Мин Кук ва Сео Дэ Юн.


«B» гуруҳи ўйинлар тақвими:

1-тур. 1 февраль
13:30. Ўзбекистон - Ж.Корея
16:00. Япония - Тожикистон

2-тур. 3 февраль
13:30.
Тожикистон - Ўзбекистон
16:00. Ж.Корея - Япония

3-тур. 5 февраль
13:30.
Ўзбекистон - Япония
13:30. Тожикистон - Ж.Корея

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик "Насьонал"дан 4:0, Сардор Рашидовдан хет-трик
Бугун "Насьонал" Португалия чемпионатининг 22-тури...  309
ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида Каталония клубига ютқазиб қўйди ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида Каталония клубига ютқазиб қўйди
Айни дамда ЛаЛиганинг 24-тури доирасида "Реал" -...  261
Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи Расмий хабар: Андрей Микляев - «Сурхон» бош мураббийи
Бугун «Сурхон» футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.   182
Эрон телевидениеси нима учун "Бавария" иштирокидаги ўйинни намойишдан олиб ташлади? Эрон телевидениеси нима учун "Бавария" иштирокидаги ўйинни намойишдан олиб ташлади?
Жума Бундеслиганинг 22-туридан ўрин олган "Аугсбург" -...  97
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг