Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"
26 янв 16:38
Янгиликлар
Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"
"Барселона" ярим ҳимоячиси жамоадаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Аввалроқ футболчи доимий ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли "кўк-анорранглар"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Унга "Атлетико", "Манчестер Юнайтед" ва "Галатасарой" қизиқиш билдиргани айтилган.
"Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман. "Барселона"га фойда келтиришга қодир эканимга ишонаман. Ҳар доим жамоадошларимга ёрдам беришга тайёрман. "Барса"да ўйнаш — болалик орзум, ва ҳозир айнан шу орзу билан яшаяпман", – деди Касадо.
Касадо "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб асосий жамоасида 2022 йилда дебют қилган. 2025/26 мавсумда 22 ёшли испаниялик футболчи "Барселона" сафида 20 ўйин ўтказиб, 1 та голли пас узатди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги битими 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар
11/01 16:55 Sh.
Барсити! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш:
"Сенга ўхшаган провокаторлар тилларинг к...га кириб кетиши учун ҳам 0-5 ҳисобида барса ютқазсаям рози эдим. Жирканаман сендай барсачилар борлигидан".
Буни ачиштириш дейдилар)
Ҳали кўрасан, иккита каментингни бирида мени эслаб қўядиган қилиб қўяман)
Менга айнан шу кайф беради.